Latest news

03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  31 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  18 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  2 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  3 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  4 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  447 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  2 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0

Украина ҳамда Бразилия терма жамоаси устозлари ярим финал олдидан қандай фикрда? News

Украина ҳамда Бразилия терма жамоаси устозлари ярим финал олдидан қандай фикрда?

Украина футзал терма жамоаси бош мураббийи Олександр Косенко ва унинг бразилиялик ҳамкасби Хавьер Маркиньос футзал бўйича ЖЧ ярим финал учрашуви олдидан қуйидаги фикрларни билдирди.

"Бразилия жуда кучли жамоа. Улар жаҳон чемпиони бўлиш борасида рекордчи ҳисобланади. Менимча, Бразилия кубок учун асосий фаворитдир. Уларда исталган жамоага бошоғриқ бўладиган жуда кўп ўйинчилар бор. Биз ўз услубимизда ўйнашимиз ва бор кучимизни ишга солишимиз керак", – деди Косенко. 



"Ярим финал олдидан ҳеч қандай босим ҳис қилмаяпман. Биз оптимист кайфиятдамиз ва буни мундиаль сўнгига қадар сақлаб қолмоқчимиз. Агар босимни ҳис қила бошласак, ўз моҳиятимизни унутиб қўйишимиз мумкин.

Украина малакали жамоа ҳисобланади. Улар бежиз ярим финалга қадар етиб келмади. Бўлажак учрашувга жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Рақибимиз қайси жамоа бўлишидан қатъи назар ўз шиддатимиз, ўз ўйинимизни сақлаб қолишимиз даркор. Ушбу мундиалда уч йил давомида қандай тайёргарлик кўрганимизни намойиш этмоқчимиз. 

Бизни ҳужумкорликка урғу қаратишимизни кўп айтишади, лекин биз эътиборни ҳимоядан бошлаганмиз. Ҳимоя — энг кучли қуролимиз. Ишончли мудофаа ушбу босқичга етиб келганимиздан далолат беради, бироқ тўхтаб қолмаймиз. Турнирда рақиблар қийинлашиб боргани сайин ҳимояланиш ва ҳужум қилишнинг бошқача услубларини такомиллаштириб борамиз.

Яна бир бор айтаман, сўнгги уч йил давомидаги тайёргарлигимиз ва мақсадимиз турнир давомида бизга мотивация бўлмоқда. Шу билан бирга, барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. Бошқа жамоаларга бўлган ҳурмат ўз жамоамизга ҳурмат демакдир", – деди Маркиньос.  



Эслатиб ўтамиз, ярим финал беллашуви бугун "Ҳумо Арена"да 20:00 да старт олади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика