Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  99 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Уэйн Руни бошчилигидаги "Ди Си Юнайтед" ажабтовур сабаб билан жаримага тортилди News

Уэйн Руни бошчилигидаги "Ди Си Юнайтед" ажабтовур сабаб билан жаримага тортилди

"Ди Си Юнайтед" лиганинг специфик қоидаларини бузди.

"Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Руни июль ойида АҚШ жамоаси бошқарувига келди. Бу Рунининг MLS'га қайтиши эди, у 2018 йилдан 2019 йилгача "Ди Си Юнайтед"да икки мавсум ўйнаган.

Руни "Дерби Каунти"га қайтишдан олдин Америка клуби учун 52 та ўйинда 25 та гол урди.

Энди маълум бўлишича, "Ди Си Юнайтед" МЛС ишга олиш қоидаларини бузган.

Гап шундаки, Лига клублардан бош мураббийлик лавозимига номзодларни танлашда номзодлар рўйхатида камида битта қора танли мураббий бўлишини таъминлашни талаб қилади.

Клуб бу талабни бажара олмади ва "Юнайтед" "турли миллат вакилларини ёллаш сиёсати"га риоя қилмагани учун лига томонидан 25 000 доллар жаримага тортилди.

Руни "Юнайтед" билан 34 та мунтазам мавсумда бор-йўғи 27 очко тўплаган ҳолда якунда конференциянинг охирги поғонасини эгаллади, аммо ўз лавозимини сақлаб қолди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика