U-20 ЖЧ. Янги Зеландия мураббийи: "Биз мағлуб бўлмадик, аксинча, бир очко қўлга киритдик"
24 may 2023 03:54
News
U-20 ЖЧ. Янги Зеландия мураббийи: "Биз мағлуб бўлмадик, аксинча, бир очко қўлга киритдик"
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасидаги Ўзбекистон — Янги Зеландия учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даррен Базелей ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Биламан, кайфиятимиз бироз пасайди. Чунки 90 дақиқа ҳисобда олдинда боргандик, аммо ўйиндаги қатъийлик, дадиллик шунчаки ақлбовар қилмас даражада.
Ўзбекистон жуда яхши жамоа ва улар бизга катта босим ўтказди. Афсуски, босим ошган сари якунда битта ҳужумга дош беролмадик.
Йигитлар қийин ўйин ўтказишди. Бироқ шогирдларим мағлуб бўлмади, аксинча, жаҳон чемпионатида яна бир очкони қўлга киритди. Бизни олдинда яна бир ўйин кутиб турибди.
Биз кўпроқ ҳужум қилишни, кўпроқ зарбалар йўллашни ва вазиятлар яратишни хоҳлагандик ва иккита қойилмақом гол урдик", — деди океанияликлар устози.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments