Latest news

12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  2 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   1 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0 09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  7 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  6 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  11 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  15 02:29Левандовски масаласи ёпилди  5 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  3 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  1 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  1

U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда? News

U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?

Ўзбекистон терма жамоалари қатнашмайдиган бундай катта турнирлар гоҳида эътибордан четда қолади ва бу табиий ҳол, чунки асосий қизиқиш барибир вакилларимизга қаратиларди.

Чили мезбонлигида ўтаётган U-20 Жаҳон чемпионати шу йилнинг 27 сентябрь санасида старт олди. Осиёдан бу кичик мундиалда Австралия, Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея иштирок этмоқда. Ўзбекистон эса мундиалга йўлланма берадиган U-20 Осиё Кубоги чорак финалида Жанубий Кореяга пенальтилар сериясида енгилган, якунда чиптасиз қолганди. Айни пайтга келиб мусобақада гуруҳ босқичи ўйинлари ортда қолди ва навбат плей-офф баҳсларига. Япония "А" гуруҳида барча рақибларини таслим қилди ва 9 очко билан кейинги босқичга чиқди. Улар 3 та ўйинда ҳам ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолди. "Самурайлар"нинг натижалари билан танишамиз.

Япония - Миср 2:0

Чили - Япония 0:2

Янги Зеландия - Япония 0:3

Жанубий Корея "B" гуруҳида 4 очко билан учинчи ўринни эгаллади ва энг яхши учинчи ўринлар орасида учинчи бўлиб нимчорак финалга чиқди. Қитъадошларимиз қуйидаги натижаларни қайд этди. 

Қизиқ факт шуки, бу мусобақада ўз вақтида "Бунёдкор" сафида Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлган Олександр Пишчурнинг ўғли Олександр Пишчур Жанубий Кореяга гол урди.

Жанубий Корея - Украина 1:2

Жанубий Корея - Парагвай 0:0

Панама - Жанубий Корея 1:2

Австралия эса гуруҳ босқичини тугатиб уйига қайтди. "Кенгурулар" 3 очко билан гуруҳда учинчи бўлди лекин бу плей-офф учун етарли эмасди. 

Италия - Австралия 1:0

Аргентина - Австралия 4:1

Австралия - Куба 3:1

Осиё жамоалари орасидаги энг муваффақиятсиз натижа Саудия Арабистонида юз берди. Жамоа турнирни ғалабасиз 1 очко билан якунлади. "F" гуруҳида Колумбия, Норвегия, Нигерия билан бир гуруҳдан жой олган саудияликлар квартетда тўртинчи ўринни эгаллади.

Колумбия - Саудия Арабистони 1:0

Нигерия - Саудия Арабистони 3:2

Саудия Арабистони - Норвегия 1:1


U-20 Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичининг жуфтликлари билан танишинг. Учрашувлар 7-8-9 октябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган. 

Чили - Мексика

Аргентина - Нигерия

Украина - Испания

Колумбия - Жанубий Африка

АҚШ - Италия

Марокаш - Жанубий Корея

Парагвай - Норвегия

Япония - Франция

Чорак финал 11-12, ярим финал 15, учинчи ўрин учун баҳс 18, финал 19 октябрь санасида ўтиши кўзда тутилган. Маълумот учун, U-20 Жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби Уругвай ҳисобланади. Кейинги Жаҳон чемпионатига эса Озарбайжон ва Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика