Latest news

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 3:2 (матнли трансляция)   238 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

U-19 Осиё чемпионати учун ЎФА 14 миллиард сўмдан зиёд пул сарфлайди News

U-19 Осиё чемпионати учун ЎФА 14 миллиард сўмдан зиёд пул сарфлайди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига (№365-ф, 12.08.2020й) биноан, футбол бўйича ёшлар ўртасидаги (U-19) Осиё чемпионатининг финал босқичи 2020 йил 14-31 октябрь кунлари қуйидаги стадионларда бўлиб ўтади:

Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор”, “Локомотив” ўйингоҳларида;
Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” ўйингоҳида;
 Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ўйингоҳида.


Мусобақани юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов бошчилигида ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

Хорижий давлатлардан ташриф буюрадиган иштирокчиларни кузатиб бориш учун чет тилларини мукаммал биладиган кўнгилли талабалар жалб этилади.

Турнирни ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари ҳисобидан 14 млрд 642 млн сўм ажратилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионатида жами 16 мамлакатнинг ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон “А” гуруҳида Эрон, Индонезия ва Камбожа билан куч синашади.

Мазкур мусобақа ўз навбатида 2021 йили Индонезияда бўладиган U-20 Жаҳон чемпионатига саралаш турнири ҳам ҳисобланади. Унга кўра, мезбон Индонезиядан ташқари яна 4 та Осиё давлати Ўзбекистонда бўладиган мусобақа якунида маълум бўлади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика