Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  3 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

U-19 чемпионатининг янги мавсумига қуръа ташланди. Аввалги мавсумларда қайси жамоа ёшлари муваффақиятли натижага эришган? News

U-19 чемпионатининг янги мавсумига қуръа ташланди. Аввалги мавсумларда қайси жамоа ёшлари муваффақиятли натижага эришган?

Бугун U-19 чемпионатининг янги мавсумига қуръа ташланди.

Қуръага кўра, қуйидаги жамоалар дастлабки турда ўзаро рўбарў келишади.

Янги мавсум аввалида ушбу ёш тоифасида ўтказилган мусобақа тарихини ёдга олишга қарор қилдик.

2018 йилда илк бор 18 ёшгача бўлган тоифада ташкил этилган турнир қизиқарли беллашувларга бой бўлди. 12 та клуб икки давра давомида кураш олиб борди ва якунда Қаршининг "Насаф" клуби U-18 чемпионатининг дастлабки ғолибига айланди. Қаршиликлар 22 ўйинда 50 очко жамғарди. Улардан бир очко кам тўплаган "Навбаҳор" ёшлари кумуш медаль соҳибига айланди. Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ёшлари эса бронза медалларига эга чиқди.

U-18 МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ:

  ЖАМОА

 Ў

 Ю

 Д

 М

 ТН

 О

 НАСАФ

 22

 16

 2

 4

 75-20

 50

 НАВБАҲОР

 22

 16

 1

 5

 54-39

 49

 НЕФТЧИ

 22

 15

 2

 5

 54-38

 47

 ПАХТАКОР 

 22

 14

 3

 5

 51-22

 45

 ЛОКОМОТИВ 

 22

 12

 2

 8

 75-50

 38

 БУНЁДКОР 

 22

 11

 3

 8

 43-36

 36

 МЕТАЛЛУРГ 

 22

 9

 4

 9

 41-38

 31

 СЎҒДИЁНА

 22

 6

 3

 13

 20-58

 21

 ҚИЗИЛҚУМ 

 22

 5

 3

 14

 35-68

 18

 АГМК   

 22

 5

 3

 14

 24-47

 18

 ҚЎҚОН-1912

 22

 4

 2

 16

 22-53

 14

 БУХОРО

 22

 3

 4

 15

 23-49

 13


Орадан бир йил ўтиб, ёш "аждарлар" яна чемпионликни ўз қўлида сақлаб қола олди. Олимпия тизимида ўтган мусобақада яна наманганликлар 2-ўрин билан кифояланишди. Финалда "Навбаҳор" ёшларида қаршиликларга 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 3-ўрин учун кечган беллашувда эса "Чиғатой" клуби пенальтилар сериясига кўра "Бунёдкор"ни мағлуб этди (2:2, пенальтилар серияси — 4:3).

2020 йилги мавсумда "Насаф" хет-трикка эришди. Пандемия сабабли бир давра давом этган мусобақада қаршиликларга қаршилик қиладиган клуб топилмайди. Тақдирни қарангки, "Навбаҳор" ҳам иккинчи ўрин борасида хет-трикни қайд этди. Наманганликлар чемпиондан 1 очко ортда қолди. Учинчи ўрин эса "Локомотив" ёшларига насиб этди. Турнир давомида 13 ўйинда 10 та гол билан "Пахтакор" ўйинчиси Ботир Ирисметов тўпурар бўлди.

Аввалги мавсумида 14 та клуб қатнашган бўлса, 2021 йил жамоалар сони 24 тага етди. Ниҳоят, чемпион ҳам ўзгарди. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 55 очко билан мусобақада зафар қучди. "Пахтакор" иккинчи, "Навбаҳор" бу гал учинчи ўрин билан кифояланди. "Насаф" эса кучли учликдан жой ололмади. "Навбаҳор" ўйинчиси Асадбек Жўрабоев 21 гол билан тўпурарга айланди.

2022 йил 19 ёш тоифасида ўтказила бошлаган турнирда "Навбаҳор" ёшлари илк чемпионлигини қўлга киритди. Наманганликлар 22 учрашувда 49 очко жамғаришга муваффақ бўлди. "Пахтакор" кетма-кет иккинчи марта кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, "Андижон" жамоаси кучли учликни якунлади. ОКМК футболчиси Бобур Абдураҳмонов 16 та гол билан тўпурарлар рейтингида энг юқори натижани қайд этди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика