U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди
25 may 23:32
News
U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон "J" гуруҳида Парагвай, Панама ва Ирландия жамоалари билан бирга ўрин олди, жамоамиз қуръадан олдин 2-саватчадан ўрин олганди.
Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ шу йилнинг 3-27 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. 12 гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган 24 жамоа ва энг яхши 8 та 3-ўрин эгалари 1/16 финал босқичига йўлланма олишади.
"A" гуруҳи: Қатар, Италия, ЖАР, Боливия
"B" гуруҳи: Япония, Марокаш, Янги Каледония, Португалия
"C" гуруҳи: Сенегал, Хорватия, Коста-Рика, БАА
"D" гуруҳи: Аргентина, Бельгия, Тунис, Фижи
"E" гуруҳи: Англия, Венесуэла, Гаити, Миср
"F" гуруҳи: Мексика, Корея Республикасиб Кот-дИвуар, Швейцария
"G" гуруҳи: Германия, Колумбия, КХДР, Эл-Салвадор
"H" гуруҳи: Бразилия, Гондурас, Индонезия, Замбия
"I" гуруҳи: АҚШ, Буркина-Фасо, Тожикистон, Чехия
"J" гуруҳи: Парагвай, Ўзбекистон, Панама, Ирландия
"K" гуруҳи: Франция, Чили, Канада, Уганда
"L" гуруҳи: Мали, Янги Зеландия, Австрия, Саудия Арабистони

Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments