Latest news

12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  0 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0

"Турон" устози Денис Бушуев: "Биринчи бўлимда муносиб ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда эса ҳеч нима ўхшамади" News

"Турон" устози Денис Бушуев: "Биринчи бўлимда муносиб ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда эса ҳеч нима ўхшамади"

Coca Cola Суперлигасининг 7-тури доирасидаги "Турон" - "Навбаҳор" (0:2) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Денис Бушуев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳаммага салом. Ўйинга келсак, мен учун аламли мағлубият. Биринчи бўлимда муносиб ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда ҳеч нима ўхшамади. Голга олиб келадиган хатолар қилдик. "Навбаҳор" каби кучли жамоа бунақа хатоларни кечирмайди. Бундай хавода ўйинга қайтиш қийин бўлди. Вазиятлар бўлди. Кейинги турда умуман бошқача ўйин кўрсатамиз. 

- Ўзбек футболи ҳақида сизда маълумот бўлганмиди? "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" клублари Собиқ иттифоқ биринчилигида ҳам иштирок этишган...

- Менга керак бўлган барча маълумотларни олганман. Ўзбек футболи ҳақидаги барча маълумотлар менда бор. Бирор мамлакатга борганингизда албатта ўша давлат маданияти, анъаналарини ўрганишингиз керак. 

- Ўзбек футболчиларидан айнан кимларни биласиз? Масалан, Миржалол Қосимов...

- Албатта, Миржалол Қосимов. Ўзбек футболи афсонаси. Уни ҳамма танийди. Телевизор орқали ўйинларини кўрганмиз. Ҳозир кимнидир санамасдан уларни ҳафа қилиш ниятим йўқ. Ўзбекистондан жуда кўп кучли футболчилар чиққан.

- Нима учун бугунги ўйинни соф ҳужумчисиз бошладингиз?

- Афсуски, ўйин олдидан ҳужумчимиз машғулот пайти жароҳат олди. Биз 10 дақиқа ичида қарор чиқаришимиз керак эди. Биз тўпни эгаллашга ҳаракат қилдик. Бу фақатгина бир ўйин, яшашда ва ҳаракат қилишда давом этамиз. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

- Жамоани энди қабул қилиб олдингиз. Таркибдан кўнглингиз қанчалик тўлди ва ёзги трансферлар пайтида жамоада катта ўзгаришларни кўришимиз мумкинми?

- Ҳозир таркиб ҳақида гапирмоқдамиз. Мен келганда трансферлар ойнаси ёпиқ эди. Бизда жамоа бор, мен уларга ишонаман. Улар натижа кўрсата олишади ва мухлисларни хурсанд қилишади. 

- Абега Энянг ўтган ўйинда майдонга тушиб гол урганди. Нега у бугун майдонга туширилмади?

- Келинглар, ҳозир майдонда ўйнамаган футболчи ҳақида гапирмайдик. Ҳар бир футболчини ўз кучли томонлари бор. Биз айнан бугунги таркибни танладик ва уларга ишонч билдирдик. 

- Суперлиганинг даражасини қандай баҳолайсиз?

- Мен нафақат чемпионат, балки ёшлар терма жамоасининг ўйинларини ҳам кўрдим ва яхши маънода хайрон қолдим. Уларнинг даражаси бошқа давлатларга қараганда ҳам анча юқори. Айтишим мумкинки, ўзбек футболи менга ёқди. Майдонларнинг ҳолати ҳам ажойиб, мухлислар ўйинларга келишмоқда. Ҳамма бундан завқ олмоқда. Европа мамлакатлари ва бошқа давлатлар ўзбек футболини етарлича баҳоламаслигига яна бир бор амин бўлдим. Даража юқори ва янада ўсишда давом этмоқда. 

- "Турон" биринчи бўлимда анча тартибли ўйин кўрсатди. Бироқ, кейин жуда кўп хатоларга йўл қўйилди. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Футбол бир тайм ўйналмайди. Гапингизга қўшиламан. Биринчи таймда гол уришга яқин келдик. Афсуски, иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик. Ёш болача хатолар эвазига голлар ўтказдик. Голдан кейин ўйинга қайтиш қийин бўлди. Биз ҳаракат қилдик, аммо иккинчи гол жуда ноқулай пайтда урилди. Рақибнинг жуда тартибли ва ақлли ўйинини таъкидлаб ўтишим керак. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика