Latest news

19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  1 18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  50 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   252 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  9 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

"Турон" дарвозабони Польша клубига трансфер қилинди News

"Турон" дарвозабони Польша клубига трансфер қилинди

"Турон" футбол клуби ташкил этилганидан буён ҳамиша ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади.

Хусусан турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаларига муносиб номзод футболчиларни етказиб бериш, ёш иқтидорли футболчиларни тайёрлаш ва кучли хорижий чемпионатларга трансфер қилиш, миллий чемпионатларимизда жамоанинг муносиб иштирокини таъминлаш каби вазифалар клуб олдидаги асосий вазифалардан саналади. Ҳозирга қадар жамоанинг бир қатор иқтидорли футболчилари турли ёшдаги терма жамоаларимиз сафига чақирув олиб келаётганликлари бизни беҳад қувонтириб келмоқда.

2017 йил 5 май санасида ташкил этилган "Турон" хориж клубларига илк трансферини амалга оширди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида бир нечта учрашувларни ўтказган, Англиянинг номдор "Брук Хаус" академиясида тажриба ўтаб қайтган истеъдодли дарвозабон Амал Шавкетов эндиликда Европага йўл олади. Ёш посбон Польша чемпионатининг тўртинчи двизиони вакили ҳисобланган "Нарев" клубига трансфер қилинди.

Клуб вакиллари ва барча ўзбекистонлик футбол мухлислари номидан Амал Шавкетовнинг Польша клубидаги фаолиятида омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз", - деб ёзади "Турон" матбуот хизмати. 


Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика