Latest news

18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  0 18:00Про лига. "Локомотив" ва "Жайхун" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:45"Сурхон" - "Насаф". Таркиблар маълум  3 17:40АПЛ. "Манчестер Сити" "Этихад"да "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  21 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  1 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 16:12"Ал Насср" — "Ал Аҳли". Саудия Арабистони Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  5 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  3 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   2 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  28 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  2 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  14 12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  3

Туркия Туркийлар Суперлигасини ташкил қилмоқчи. Унда Ўзбекистондан ҳам жамоалар қатнашиши мумкин News

Туркия Туркийлар Суперлигасини ташкил қилмоқчи. Унда Ўзбекистондан ҳам жамоалар қатнашиши мумкин

Лойиҳа бундан олдин яратилган Европа Суперлигаси ёки баскетболдаги Евролига каби бўлиши керак, аммо фақат туркий мамлакат жамоаларидан.

Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси Гюркан Теоман "Ajansspor"га берган интервьюсида маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, 14 апрель куни Туркия қўмитаси аъзолари (Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон) футбол федерациялари ўртасидаги шартнома имзоланди, унга кўра, махсус учрашувлар, ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақалар ўтказилади, шунингдек инфраструктурани ҳам ривожлантиришга ёрдам берилади ва ҳоказо.

"Турон Кубоги" деб номланадиган мусобақани олдинроқ ўтказиш режалаштирилган эди, аммо пандемияси сабаб уни тўхтатиб туришган тўғри келди", - дейди Теоман. Унинг сўзларига кўра, лойиҳанинг босқичма-босқич расмийлаштириш режалаштирилган ва бунинг учун зарур бўлган барча нарсалар амалга оширилади. Бу борада ФИФА ва УЕФА билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги керак.

Мусобақага мустақил туркий давлатлардан жамоалар, шунингдек Қозоннинг "Рубин", Эроннинг Озарбайжон провициясидан "Трактор" ва Шимолий Кипр жамоалари таклиф этилади.

Rating: +86   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика