Latest news

21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 21:00Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  6 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  0 20:26"Ал Гарафа" - "Ал Насср". Роналду асосий таркибдами?  5 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  17 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  6 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  19 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  3 17:05Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"  7 16:42"Манчестер Сити" Англия терма жамоасининг 20 ёшли футболчисига қизиқмоқда  0 16:16Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси миллий федерацияни бошқариши мумкин  1 15:49Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди  0 15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  29

“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2024” спорт мусобақалари ўтказилди News

“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2024” спорт мусобақалари ўтказилди

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан жамоада соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва банк ходимларининг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш ҳамда бу борада қобилиятларини намоён этиш каби масалаларга устувор аҳамият қаратиб келинмоқда.

Хусусан, молия муассасаси тизимида “Спартакиада” спорт мусобақаларини ўтказиш анъана тусини олганлиги бунга яққол мисолдир. Унда Бош офис ҳамда ҳудудлардаги банк хизматлари офислари жамоалари спортнинг бир қатор турлари бўйича ўзаро беллашиб ўз иқтидорларини намоён этиб келишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда “Трастбанк” ХАБнинг 30 йиллик тантаналари арафасида ўтказилган “Спартакиада – 2024” спорт мусобақалари жамоаларни бир мақсад сари жамлади. У ҳам бўлса шоҳсупадан муносиб ўрин олиш ҳамда ўзаро дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашдир.



Жорий йилнинг 17 август куни старт олган ушбу мусобақа бугун ўз ниҳоясига етди. Уч кун мобайнида, яъни 17-18- ва 24 август куни бўлиб ўтган беллашувларда Бош офис, Амалиёт бошқармаси ва ҳудудлардаги банк хизматлари офисларининг вакилларидан ташкил топган жами 15 та жамоа, 400 нафарга яқин иштирокчи мини футбол, стол теннис, шахмат, волейбол, баскетбол бўйича гуруҳ босқичлари, ярим финал ва финал ўйинларида шиддатли ҳамда қизғин баҳслар олиб боришди.

“Спартакиада – 2024” мусобақаларида умумий ҳисобда жами 1000 нафардан ортиқ ходимлар қамраб олингани унга бўлган иштиёқ тобора ортиб бораётганидан даракдир.
24 август куни Бугун барча спорт турлари бўйича ғолиб жамоалар номи аниқ бўлгач, тантанали тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Кузатув Кенгаши Раиси Тоҳир Шарипов, Бошқарув Раиси Сардор Нормухамедов сўзга чиқиб, спорт ҳаётимизнинг ажралмас қисми ҳисобланишини ва юртимизда олиб борилаётган сиёсатга кўзгу эканлигини таъкидлади. Қолаверса, бу белллашувлар “Трастбанк” жамоасининг нафақат жисмоний камолотига ҳисса қўшишига, балки ҳамкасблар орасида жамоавий руҳ, якдиллик ва бирдамликни оширишига хизмат қилишини билдирди.



Тақдирлаш маросимида Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХХХIII олимпиада ўйинларида Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган, Ўзбекистон ифтихорлари ҳам иштирок этди. Шу жумладан, Баҳодир Жалолов, Абдумалик Халоқов, Лазизбек Муллажонов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев иштирокчиларни жамоа аъзоларини муваффақиятлари билан табриклади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош Котиби Ойбек Касимов, “Пахтакор” футбол клуби бош мураббийи Максим Шацких ҳам қатнашиб, жамоалар аъзоларини ушбу спорт байрами билан муборакбод этиб, бу каби мусобақаларни мунтазам равишда ўтказиш зарурлигини, бу энг аввало, жамоанинг бир куч бўлиб ҳаракатланишида муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Ишонч билан айтиш мумкинки, иштирокчилар ўзларидаги бор маҳорат ва иродани, матонат ва қатъиятни, топқирлик ва чаққонликни, қолаверса, ғалаба сари бўлган шижоатни тўла намойиш эта олдилар. Ҳар бир спорт тури бўйича жиддий ва муросасиз кечган курашларда ғолиб бўлган жамоалар шоҳсупадан муносиб жой эгаллашди.



Хусусан, шахмат мусобақаларида дона суришларда кечган баҳслар энг кучли шахмат усталарининг топқирликлари ва ақл-идрокларини яна бир маротаба синовдан ўтказди. Натижаларга кўра, “Тошкент” БХО жамоаси III ўрин, Бухоро” БХО жамоаси II ўринни эгаллади. Энг олий ўрин эса Бош офис жамоасига насиб қилди.

Худди шундай стол тенниси бўйича мусобақалар ҳам ўзгача завқ-шавқ ва ҳаяжонли шукуҳда старт олди. Ҳал қилувчи бўлимларда Бош офис, “Наманган”, “Андижон”, “Самарқанд” БХО жамоалари ўзаро баҳсларга киришган бўлса, якунда шоҳсупанинг энг юқори поғонасини “Андижон” БХО жамоаси эгаллади. II ўриндан ўйинларда ўз эпчилликлари билан мухлислар эътирофига сазовор бўлган “Наманган” БХО жамоаси, III ўриндан эса қатъиятли ва мувозанатли ўйинлар кўрсатган Бош офис жамоаси вакиллари жой олди.

Яна бир муҳим жиҳат. “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларида эркаклар қатори хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этгани таҳсинга сазовор, албатта. Аёллар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақаларининг ярим финал баҳсларини “Бектемир” ва “Термиз” БХО жамоалари бошлаб берган бўлса, шиддатли курашларни Бош офис ва “Андижон” БХО жамоалари давом эттирди.



Муросасиз кечган баҳслардан сўнг мусобақанинг финалига “Андижон” БХО ва “Термиз” БХО жамоалари етиб келишди. Икки кучли жамоанинг қарама қаршилигида кечган финал ўйини ҳам томошабинлар қизиқиши ва олқишлари остида ўтди. Натижада “Андижон” жамоаси матонатли ўйин кўрсатиб муваффақиятга эришди.

Баскетбол майдонларидаги тўп олиб қочишлар ҳам барчанинг диққат марказида бўлди. “Термиз”, “Яккасарой”, “Наманган” БХО ва Бош офис жамоалари дўстона қўл беришган ҳолда ярим финал баҳсларига киришди. Ўйинларда бирдамлик билан зарур пайтда керакли техника элементларини бажариб жамоавий ўйин намойиш қилган “Наманган” БХО ва Бош офис жамоалари финал йўлланмасини қўлга киритди.

Финал учун олиб борилган баҳсларда тўп узатиш, олиб юриш, илиб олиш ва саватга ташлаш борасида маҳорат билан эпчиллик кўрсата олган Бош офис жамоаси рақиб жамоани очколар ҳисобида ортда қолдириб шоҳсупанинг энг юқори поғонасини забт этди. Ўзига хос шиддатли ўйин олиб борган “Наманган” БХО жамоаси фахрли II ўринга, “Яккасарой” БХО жамоаси эса III ўринга сазовор бўлди.

Биламизки, азалдан футбол – спорт қироли. Унда миллионлаб мухлислар ҳаяжон остида қалқиб туради. Ҳеч шубҳа йўқки, яшил майдон узра томошабинлар ҳайқириғи ила бошланган ушбу ўйинга ҳамманинг нигоҳи қаратилган бўлиб, қизғин баҳслар катта қизиқиш билан кузатиб борилди.



Финал учрашуви Темурийлар юрти вакиллари “Қарши” БХО жамоаси ҳамда Бобурийлар юрти “Андижон” БХО жамоасининг қарама-қаршилигида кечди. Ўйин кўтаринки руҳда бошланиб, ҳакамнинг “стоп” ҳуштаги янграгунча барчани бирдек ҳаяжонда ушлаб турди.

Дастлабки дақиқалардаёқ “Қарши” жамоаси вакиллари фаоллик кўрсатиб, “Андижон” жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Кейинги дақиқалар эса кескин бурилишлар, кутилмаган ташаббуслар, тинимсиз ҳужумларга бой бўлди. Натижа 6:2 ҳисобда таблога қайд этилди.

Дарвозабонининг маҳорати ва футболчиларнинг аниқ зарбалари ҳисобига “Қарши” жамоаси “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларида мини футбол бўйича мутлоқ ғолибга айланди.

Қолаверса, “Андижон” БХО жамоаси фахрли II ўрин, “Рақамли” БХО жамоаси эса III ўриндан жой олди.



Шундан сўнг, ғолиб ва совриндор жамоалар шоҳсупага таклиф этилиб, уларга “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки раҳбарияти томонидан таъсис этилган I, II, III даражали диплом, эсдалик совғалари ҳамда “Спартакиада – 2024” кубоги топширилди. Бундан ташқари, барча жамоалар фаол иштироки учун махсус фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, жорий “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларида фаоллик кўрсатган “Энг ёш иштирокчи”га ҳам эсдалик совғалари топширилди.

Мухтасар қилиб айтганда, жорий йилги “Спартакиада” ўйинлари ўзгача шукуҳ ва зўр иштиёқ билан бўлиб ўтди. Боиси, Темурийлардек куч-ғайрат ва шижоатга бой мард ўғлонлар, Тўмарисдек қатъиятли ва чаққон қизлардан ташкил топган ҳар бир жамоа ёдда қоларли ўйинларни тақдим этишди.

Банкнинг 30 йиллик тўйига муносиб туҳфа тақдим этган ана шундай спортсевар ходимларни “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларида эришган муваффақиятлари билан муборакбод этамиз. “Трастбанк” сизлар каби мард ва жасур ўғлонлари ҳамда эпчил хотин-қизлари билан фахрланади!

“Трастбанк” ХАБ
Ахборот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика