Latest news

21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  0 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  5 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1

Transfermarkt'даги янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробардан кўпроқ ошди News

Transfermarkt'даги янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробардан кўпроқ ошди

"Transfermarkt" портали Англия Премьер-лигасидаги нархларни янгилади.

"Манчестер Сити" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг янги нархи маълум бўлди. Энди "Transfermarkt" портали Ҳусановни 35 млн еврога баҳоламоқда. Унинг аввалги нархи 12 млн евро эди.

- Ҳусановда бозор қийматининг икки баравардан кўпроқ ўсиши бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларга боғлиқ, - дейди Transfermarkt'нинг рус тилидаги таҳририяти раҳбари Георгий Лекарев. - Асосий омил: трансфер нархининг юқорилиги - "Манчестер Сити" Ҳусановни 40 млн евро эвазига ўз сафига қўшиб олди, яна 10 млн евро "Ланс"га бонус сифатида тўланиши мумкин.

Абдуқодир янги жамоа ва янги лигага тез ва муваффақиятли мослашди. АПЛ - Франция Лига 1'га нисбатан мураккаб ва интенсивроқ чемпионат. Бундан ташқари, умумий олганда кучли ва шу билан бирга тезкор марказий ҳимоячиларга талаб ортди. Юқори тезлик Ҳусановга "Манчестер Сити" тўпни йўқотганда мудофаага тез қайтиш имконини беради.



Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг энг қимматлашган футболчилари рўйхатида 4-ўринни эгаллади. Унинг нархи сезиб улгурганингиздек, 23 млн еврога қимматлашди - фақат Александр Исак ("Нюкасл", +25 млн евро), Итан Нванери ("Арсенал", +25) ва Дин Хейсен ("Борнмут", +24) бозор қийматида кўпроқ ўсишга эришди.

Ушбу янгиланишдан сўнг, Абдуқодир Ҳусанов Осиёда иккинчи энг қиммат марказий ҳимоячига айланди - у фақат "Бавария"да ўйнаётган кореялик Ким Мин Жедан (45 млн евро) ортда қолмоқда. Ҳозирча... Шунингдек, Ҳусанов осиёлик барча футболчилар орасида тўртинчи бўлди: ундан фақат япониялик Каору Митома ("Брайтон", 45 млн евро), юқорида тилга олинган Ким Мин Же ва яна бир япониялик Такефуса Кубо ("Реал Сосьедад", 40 млн евро) қимматроқ.



Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика