Latest news

20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  1 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  12 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  3

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада октябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди News

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада октябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Иккита сайт ҳамкорлик доирасида октябрь ойининг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлашди.

Сўровномада Championat.Asia сайти журналистлари, Transfermarkt порталининг рус бўлими ходимлари иштирок этишди. Эксперт сифатида Спорт телеканали шарҳловчиси Отабек Жўраев таклиф этилди.

Якунланган ойда Суперлиганинг энг яхши мураббийи деб Февзи Давлетов тан олинди. Унинг бошчилигидаги "Сурхон" учта ўйинда иккита ғалабага эришди ("Локомотив" 2:1 ва "Сўғдиёна" 4:2), шунингдек сафарда Ўзбекистоннинг янги чемпиони "Насаф" билан дуранг ўйнади (1:1). Давлетов 42% овоз олди, 26% овоз олган "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев эса иккинчи бўлди.

"Сурхон" ҳужумчиси Абдуғафур Ҳайдаров октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. 19 ёшли ҳужумчи биринчи тўлақонли мавсумни ўтказмоқда. Учта ўйинда Ҳайдаров бешта гол урди: "Насаф" ва "Локомотив"га биттадан, "Сўғдиёна"га қарши баҳсда эса хет-трик қайд этди. Ҳайдаров сўровномада 68% овоз олди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика