Latest news

22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  0 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  28 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  21 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  10 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  245 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  20 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  8 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9

Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида нархи камида 1 миллионлик 4 футболчи бор! News

Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида нархи камида 1 миллионлик 4 футболчи бор!

Transfermarkt портали Ўзбекистон Суперлигаси ва Про лигасида ўйнаётган футболчиларнинг нархларини янгилади.

Энг кўп нархи кўтарилган футболчи македониялик Люпчо Дориев бўлди. Вингер "Сўғдиёна" ажойиб мавсум ўтказмоқда: бугунга қадар 11 та ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 9+2 баллга эга. Унинг нархи 400 минг еврога кўпайди.

Нархи ошганлар рўйхатида иккинчи ўринда Бектемир Абдуманнонов қайд этилди. "Андижон" етакчисига айланиб олган футболчи 2 та гол урди ва 8 та ассист қайд этди. Абдуманноновнинг нархи икки бараварга ошди ва 500 минг еврога етди.

Акмал Мозговой ва Абдувоҳид Неъматов (иккиси – "Насаф"), "Олимпик" ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев, "Сўғдиёна" ҳимоячиси Ислом Қобиловнинг нархларига 200 минг евродан қўшилди.

Ислом Маматказин ("Андижон"), Азиз Тўлқинбеков ("Бунёдкор") ва Муҳаммадрасул Абдумажидов ("Пахтакор") каби футболчиларнинг нархи 175 минг евродан ошди. U-23 Осиё кубогида ажойиб ўйнаган "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг нархи эса 150 минг еврога кўтарилди.




Нархи энг кўп камайган топ-10 футболчилар:
1) Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор") - 200 минг евро;
2) Сильванус Нимели ("Сурхон") - 200 минг евро;
3) Шоҳруз Норхонов ("Нефтчи") - 150 минг евро;
4) Диёр Туропов ("Нефтчи") - 150 минг евро;
5) Жалолиддин Жумабоев ("Нефтчи") - 150 минг евро;
6) Михай Роман ("Нефтчи") – 125 минг евро;
7) Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор") - 100 минг евро;
8) Бобир Абдихолиқов ("Насаф") - 100 минг евро;
9) Ойбек Бозоров ("Насаф") - 100 минг евро;
10) Иброҳим Йўлдошев ("Навбаҳор") - 100 минг евро.




Суперлигада энг қиммат футболчи номини Одилжон Ҳамробеков ўзида сақлаб қолди. "Навбаҳор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосининг нархи ҳамон 1,2 млн евро. Қувонарлиси энди Ўзбекистон Суперлигасида нархи 1 миллион ва ундан кўп бўлган 4 нафар футболчи бор: Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой ва Хуршид Ғиёсовнинг нархи миллионга етди.

Уч нафар футболчининг нархи 900 минг евро – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор") ва Люпчо Дориев ("Сўғдиёна"). Топ-10'ни нархи 850 минг евро бўлган футболчилар якунлаб беришди – Жасур Жалолиддинов ("Нефтчи"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор") ва Жамшид Искандеров ("Навбаҳор").


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика