Latest news

21:02"Менда Ўзбекистон, Эрон ва бошқа мамлакатлардан таклифлар бор". Сиаваш Ҳақназарий ҳам "Навбаҳор"дан кетди  2 20:54Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор"да ҳар бир ўйин босимли ва финалга тенг руҳда ўтди"  1 20:45РПЛ. ЦСКА Москвада "Рубин" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади, Ашурматов ва Раҳмоналиев эса...  14 20:37Нега Суперлиганинг сўнгги турида жамоалар танаффусда турли хил вақт дам олишди? Бундай қилиш мумкинми?  2 20:18Яна бир футболчи "Навбаҳор" билан хайрлашди  7 20:09Ла Лига. "Барселона" кутилмаганда ўз уйида "Лас-Палмас"га мағлуб бўлди  79 20:02Озарбайжон чемпионати. Жасур Жалолиддинов жамоаси йирик мағлубиятга учради  0 19:48Григорий Колосовский: "Чемпионларга саволларим бор. Улар охиригача чемпион бўлиб қолишлари керак"  16 19:31Виталий Левченко: "Нефтчи"да қоламанми? Яшасак кўрамиз"  2 19:26Максим Шацких: "Пахтакор"нинг яқин захирасини нималарга қодирлигини кўриб олдик. Мураббий эса ҳар доим ёмон"  12 19:06Сергей Лушчан: "Навбаҳор" раҳбарияти 6 нафар ёрдамчи олишимга рухсат берса қоламан"   16 18:57Александр Хомяков: "Раҳбарият билан гаплашиб олишнинг айни вақти"  6 18:46Суперлига. Энг кўп голли узатмани совриндор бўлмаган футболчилар амалга оширди  4 18:31Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи даврада йигитлар мўъжиза кўрсатди, Филипович кучли футболчилигига шубҳа қолдирмади"  3 18:19Илёс Қурбонов: "Ҳозирги асосий мақсадимиз — "жон сақлаш"  0

Тўй тўйдек бўлсин. "Оқ бўрилар" "аждаҳо" ўлкасидан ўлжа билан қайтадими? News

Тўй тўйдек бўлсин. "Оқ бўрилар" "аждаҳо" ўлкасидан ўлжа билан қайтадими?

Ўзбекистон терма жамоасининг қандай мусобақадаги учрашуви бўлмасин доим диққат марказида туради.

Футболга қизиқмайдиган қўшним Тешавой ака ҳам эртаси куни Ўзбекистоннинг натижасини сўрайди. Рақиб ким бўлишининг аҳамияти йўқ. Терма жамоа ўйнайдиган куни байрам ҳисобланади. Бугунги ғалаба мамлакатимизда ҳукм суриб турган Наврўз ва Рамазон айёмига қўшалоқ байрам бўлиши аниқ. Тўй тўйдек бўлсин, нима дедингиз? Биз эса мазкур ўйин олдидан айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Hong Kong

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. E . Round 3

21/03/2024, 17:00

2
:
0
Finished

Uzbekistan

Eldor Shomurodov - 49', Rustamjon Ashurmatov - 66'

Stadium: 6263 spectators

45'
90'
63'  Matthew Orr (Michael Udebuluzor)
63'  Everton Camargo (Pui-Hin Poon)
80'  Siu Kwan Chan (Yu Joy Yin)
80'  Juninho (Stefan Pereira)
88'  Wu Chun Ming (Wang Kit Tsui)
46'  Khozhimat Erkinov (Abbosbek Fayzullayev)
49'  Eldor Shomurodov
66'  Rustamjon Ashurmatov
70'  Rustamjon Ashurmatov (Khusniddin Alikulov)
82'  Jaloliddin Masharipov (Azizbek Amonov)
90'  Odildzhon Khamrobekov (Diyor Kholmatov)
90'  Eldor Shomurodov (Bobur Abdikhalikov)

Ўзаро ўйинлар 

Бу икки терма жамоа шу пайтгача 7 маротаба бир-бири билан куч синашган бўлиб, 4 та ўйинда ғалаба, 3 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Ўзбекистон бу ўйинларда 10 та гол урган ва 3 та тўп ўтказиб юборган. "Оқ бўрилар" ўз тарихида бу терма жамоага мағлуб бўлмаган. Меҳмонда кечган ўйинларда вакилларимиз 1 дуранг ва 2 ғалабага эришган. Жамоалар сўнгги бор 11 йил олдин Осиё Кубоги-2015 саралашида тўқнаш келишган. 

Осиё Кубоги саралаш босқичи. Жавоб учрашуви. 

19.11.2013. Гонконг, "Монг Кок" стадиони. 5679 томошабин. 

Гонконг - Ўзбекистон 0:2

Ҳакам: Наваф Шукурулла (Бахрайн)

Голлар: Воҳид Шодиев 84, Одил Аҳмедов 89

Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Давронбек Ҳошимов (Баҳодир Насимов,46), Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Азиз Хайдаров, Воҳид Шодиев, Игорь Сергеев (Сервер Жепаров, 82), Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Рашидов, Жамшид Искандеров (Шавкат Саломов, 74) 

Тўпурарлар 

Гонконгга қарши кечган учрашувларда Анвар Солиев, Владимир Шишелов 2 тадан гол уришган. Қолганлар ҳисобида 1 тадан гол мавжуд. 

Владимир Шишелов 2

Анваржон Солиев 2 

Азамат Абдураимов 1 

Андрей Акопянц 1

Николай Ширшов 1

Максим Шацких 1 

Воҳид Шодиев 1

Одил Аҳмедов 1 


Ҳимояга ётиб олмайдиган Гонконг ҳақида 

Гонконг Шарқий Осиёда жойлашган бўлиб, Хитойтаркибига кирувчи автоном Республикадир. У ерга футбол 1914 йилда кириб борган ва орадан 40 йил ўтиб, яъни 1954 йили мамлакат футбол федерацияси ОФКга аъзо бўлган. Гонконг терма жамоаси ўз тарихида Осиё Кубоги финал босқичида 4 марта - 1956, 1964 ва 1968, 2024 йилларда қатнашган. Гонконгликларнинг Осиё кубогидаги илк иштироклари муваффақиятли чиқиб, турнирда 3-ўринни қўлгакиритишган. Бу терма жамоа тарихидаги энг улкан ютуқ

ҳисобланади. Бироқ 1968 йилдан буён рақибимизга бирор бир нуфузли мусобақада қатнашиш насиб этмаётган эди. "Аждаҳо"ларни орадан 56 йил ўтиб норвегиялик Йорн Андерсен қитъа кубоги сари етаклади.   Ҳа, Гонконг термаси қитъамизда катта обрўга эга эмас. Қолаверса, ФИФА рейтингида ҳам анча пастки қаторларда юрувчи жамоасаналади. Бироқ ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиш лозим. Айниқса бугунги кунга келиб таркибни легионерлар билан тўлдирган, маҳаллий футболчилар тажрибасини ошираётган терма жамоа яхшигина бош оғриқ бўлиши аниқ. Зеро тарихда рақибга етарлича баҳо бермай очко улашган вақтларимиз ҳам бўлган.  Бунга 2006 йили гувоҳ

бўлгандик. Ўша йили Осиё Кубоги - 2007 саралаш босқичида миллий жамоамиз билан бир гуруҳдан жой олган гонконгликлар ҳамюртларимиз билан Тошкент (2:2) ва Сянган (0:0)да дурангга имзо чекишганини қайд этиш ўринли. Тошкентдаги баҳсда ҳамюртларимиз 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган, лекин бироз хотиржамликка берилганлари натижасида якунда ўз дарвозаларидан 2 та тўп ўтказиб юборишганди. Хайриятки, якунда ҳаммаси омадли якунланиб, термамиз қатарликлар билан бирга 2007 йилги Осиё Кубогига йўл

олганди. Кўпчилик бугун Гонконг ҳимоявий ўйин кўрсатишини тахмин қиляпти. Лекин Осиё Кубогидаги ўйинлари орқали кўрдикки жамоа чуқур ҳимояга ётиб олмайди. Рақиб 4-3-3 тактикасида ҳаракат қилади. Шунинг ҳисобига бугун Ўзбекистонга нисбатан осон бўлиши мумкин. 



Гонконг терма жамоаси

Бош мураббий: Йорн Андерсен 

ФИФА рейтингидаги ўрни: 154

Асосий формаси - қизил

Захирадагиси - оқ

Дастлабки учрашуви: Ж.Корея-3:3 (Филиппин; 1954 йил 2 май)

Энг йирик ғалабаси: Гуам-15:0 (Тайбэй; 2005 йил 7 март)

Энг йирик мағлубияти: Хитой-0:7 (Гуанжоу, Хитой; 1980 йил 1 август), Хитой-0:7 (Гуанжоу, Хитой; 2004 йил 17 ноябрь)

Осиё чемпионатидаги иштироки: 4марта (1956, 1964, 1968, 2024)

Энг юқори натижаси: 3-ўрин (1956)


ФИФА рейтингида қанча очко жамғарамиз?

Ўзбекистон терма жамоаси меҳмонда Гонконгни ютиш орқали +5.12 ишлаб олиши мумкин. Ғалабадан бошқа ҳар қандай натижа бизнинг зараримизга ишлайди. Дейлик бир очко билан қайтилган тақдирда -7.38, мағлубият учун эса -19.88 йўқотамиз. 


Мураббийлар ўйиндан олдин қандай фикрда?


"Ўзбекистондек Осиёнинг йирик жамоасига қарши рақобатлашишнинг ягона йўли - Осиё Кубогидаги каби юқори даражада ўйнаш. Биз бор кучимизни сарфладик, кўп югурдик ва доимо курашларга кирдик.

Вазиятга реал қараш лозим, бундай терма жамоаларга гол уриш қийин. Гонконг чемпионатида кўп гол урадиган футболчиларимиз бор, аммо бу даража анча қийинроқ.

Агар биз бир, икки ёки учта вазият яратсак ва омад бизга кулиб боқса, улардан бири гол билан якунланиши мумкин" - деди Гонконг бош мураббийи Йорн Андерсен.

 


"Гонконг терма жамоаси техник директори лавозимига "Брайтон"да ишлаган Жон Морлинг келди. Яқинда бизда ҳам ҳудди шу лавозимда бельгиялик Ги Киала иш бошлади. Мен терма жамоа ҳақида қайғураман, у эса ёшларга жавоб беради.

Мен Ироқ терма жамоасида ишлаганимда ЖЧ-2022 саралашида Гонконгга тўқнаш келганман, ўшанда улар ўз ярим майдонидан чиқмай, фақат ҳимояда ҳаракат қилишар эди. Йорн Андерсен эса умуман бошқа жамоа шакллантирибди. Улар ҳозир ҳар бир ўйинда кўплаб вазиятлар яратишмоқда. Гонконг кўп гол ўтказяпти, аммо 5 киши бўлиб ҳужумга ўтшмоқда" - деди Катанец.


Икки жамоанинг март ойидаги ўйинларга жалб қилган футболчилар рўйхати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика