Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  4 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  105 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

"Тоттенхэм" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафида кўрмоқчи News

"Тоттенхэм" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафида кўрмоқчи

"Тоттенхэм" марказий ҳимоячи Микки ван де Вен жароҳатидан сўнг, янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш ишларини тезлаштирмоқчи, деб хабар бермоқда "Football Insider".

23 ёшли Ван де Вен "Ман Сити"га қарши кубок доирасидаги ўйинда тиззасидан жароҳат олди ва тахминан 4 - 6 ҳафтага сафдан чиқди.

Маълумотларга кўра, лондонликлар январь ойидаги трансфер ойнасидан аввал бир нечта трансфер вариантлари бўйича ишларни фаоллаштирган. 

"Тоттенхэм" сообиқ скаути Майк Браун "Football Insider"га юзага келган вазият туфайли клуб ҳимоя чизиғини янада кучайтириш ниятидалигини маълум қилган. 

Марказий ҳимояни кучайтириши мумкин бўлган вариантлардан бири Европанинг қатор клублари қизиқишига сабаб бўлган 20 ёшли Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. 

"Ҳимоячи юқори даражада катта тажрибага эга эмас. Фаолиятида давомида асосий жамоада 62 ўйинда майдонга тушган Ҳусанов, уларнинг 37 тасини Белоруссиянинг иккинчи Лигасида ўтказган. 

2023 йилда "Ланс"га кўчиб ўтгач, Францияда унга юксак баҳо беришди, бироқ кейинги жиддий қадамдан аввал футболчи янада кўпроқ тажриба тўплаши керакдек.

20 ёшли спортчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида 16 бор майдонга тушди ва мунтазам равишда халқаро миқёсдаги мусобақаларда ўйнаб келмоқда. Натижада, кўплаб клублар уни улкан салоҳиятга эга футболчи сифатида кузатмоқда", - дейилади "Football Insider" хабарида.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика