Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор News

Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор

Асосий сюрприз ўтган ёзда "Брентфорд"дан Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоасига ўтган ҳужумчи Айвен Тоунининг чақируви бўлди.

29 ёшли Тонининг Англия терма жамоаси сафидаги олтинчи ва сўнгги учрашуви Евро-2024 финалида Испанияга қарши баҳсда бўлганди. Тоуни терма жамоага чақирувни "Ал Аҳли" сафидаги ажойиб ўйинлари эвазига қўлга киритди. Ҳужумчи бу мавсумда 42 ўйинда 28 та гол урди.

"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ҳам елкасидан операция қилинишига қарамай, Тухалдан чақирув олди. Шунингдек, Тухель июнь ойида Клублар ўртасидаги ЖЧга ўз клублари билан борадиган бошқа бир қатор футболчилар, жумладан Ҳарри Кейн, Коул Палмер ва Конор Галлахерни ҳам чақирди.

Аарон Рэмсдейл, Бен Уайт, Марк Гехи, Жарелл Куанса, Тино Ливраменто, Адам Уортон, Мэйсон Маунт, Маркус Рэшфорд ва Доминик Соланке кабилар четда қолиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, англияликлар 7 июнь куни ЖЧ-2026 саралаши доирасида Андорра билан меҳмонда майдонга тушса, уч кундан кейин Ноттингемда Сенегал билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Дарвозабонлар: Жордан Пикфорд ("Эвертон"), Дин Ҳендерсон ("Кристал Пэлас"), Жеймс Траффорд ("Бёрнли").

Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд ("Ливерпуль"), Дэн Бёрн ("Ньюкасл"), Трево Чалоба, Леви Колуилл, Рис Жеймс (барчаси – "Челси"), Эзри Конса ("Астон Вилла"), Майлс Льюис-Скелли ("Арсенал"), Кайл Уокер ("Милан").

Ярим ҳимоячилар: Жуд Беллингем ("Реал"), Эберечи Эзе ("Кристал Пэлас"), Конор Галлахер ("Атлетико"), Морган Гиббс-Уайт ("Ноттингем Форест"), Жордан Ҳендерсон ("Аякс"), Кёртис Жонс ("Ливерпуль"), Коул Палмер ("Челси"), Деклан Райс ("Арсенал"), Морган Рожерс ("Астон Вилла"), Энтони Гордон ("Ньюкасл").

Ҳужумчилар: Ҳарри Кейн ("Бавария"), Нони Мадуэке ("Челси"), Букайо Сака ("Арсенал"), Айвен Тоуни ("Ал Аҳли), Олли Уоткинс ("Астон Вилла").

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика