Latest news

16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  7 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  0 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  2 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  94 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14

Токио-2020. Осиё жамоалари иккинчи турга тайёргарликни давом эттирмоқда News

Токио-2020. Осиё жамоалари иккинчи турга тайёргарликни давом эттирмоқда

Эртага, 25 июль куни Токио Олимпиадасининг футбол бўйича гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Осиёдан тўртта жамоа қатнашмоқда: Япония (мезбон), Жанубий Корея (U-23 Осиё чемпионати чемпиони), Саудия Арабистони (U-23 Осиё чемпионати финалчиси) ҳамда Австралия (U-23 Осиё чемпионати учинчи ўрин соҳиби). 

Дастлабки турда Осиёнинг икки жамоаси - Япония ва Австралия ғалаба қозониб, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони мағлубиятга учради. Мезбон японларга моҳир ярим ҳимоячи Такефуса Кубо ғалаба келтирди. Саудия Арабистони сафида Салим Ал Довсари чиройли гол урган бўлишига қарамай, дуранг натижани сақлаб қола олмади. 

22.07.2021. 1-тур. Япония - ЖАР 1:0

Гол: Такефуса Кубо, 71.


22.07.2021. 1-тур. Янги Зеландия - Жанубий Корея 1:0

Гол: Крис Вуд, 70.


22.07.2021. 1-тур. Аргентина - Австралия 0:2

Голлар: Лачлан Уэльс, 14. Марко Тилио, 80. 


22.07.2021. 1-тур. Кот-Д'Ивуар - Саудия Арабистони 2:1

Гол: Салим Ал Довсари, 44.


Эртага бўлиб ўтадиган иккинчи тур ўйинлари:

25.07.2021. 16:00. Япония - Мексика (Мексика илк турда Францияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди)

25.07.2021. 16:00. Руминия - Жанубий Корея (Руминия илк турда Гондурасдан 1:0 ҳисобида устун келди)

25.07.2021. 15:30. Австралия - Испания (Испания илк турда Миср билан 0:0 ўйнади)

25.07.2021. 16:30. Саудия Арабистони - Германия (Германия илк турда Бразилияга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди)

Агар эртанги ўйинда ҳам Япония ва Австралия ғалаба қозонса, кейинги босқич масаласини ҳал қилади. Австралия билан Саудия Арабистони юта олмаган тақдирда жуда қийин вазиятга тушиб қолишади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика