Latest news

20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  2 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  10 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0

"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев News

"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев

"Олимпик"дан "Пахтакор"га ўтган таянч ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев Championat.asia сайти журналистининг бир қатор саволларига жавоб қайтарди.

"Олимпиададан сўнг "Пахтакор" йиғинига қўшилдим. Бизни мураббийлар ва футболчилар жуда илиқ қарши олишди. Бундан хурсандман. Иккинчи давра старт олди. Илк ўйинимиз "Насаф"га қарши кечади. Мақсадимиз – чемпионлик", – дея гап бошлади Бўриев.

- Ўзбекистон термаси тарихда илк бор Олимпиадада иштирок этиб қайтди. Олимпия ўйинлари қандай даражадаги мусобақа экан?

- Бу мусобақада илк бор иштирок этдик. Ўзига яраша ҳис-туйғулари бор турнир экан. Бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ эди. Ҳамма жамоалар юқори даражада тайёргарлик кўриб келган. Менимча, ким охирги вазиятларидан унумли фойдаланган бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонди. Олимпиадада яхши қатнашдик деб ўйлайман, фақат озгина омад етишмади. Вазиятларнинг сўнги паллаларида гол уришга қийналдик. 

Энди Худо хоҳласа, "Пахтакор" билан чемпион бўлиш ва терма билан ЖЧга йўл олиш ниятидамиз.

- Олимпиада барибир Жаҳон чемпионати ва Осиё Кубогидан фарқли ўтади. Ташкилий масалалар бўйича қандай фикрдасиз? Муаммо бўлмадими? 

- Ҳа, алоҳида шаҳарча қилинган. Ҳар хил спорт тури вакиллари бор эди. Футбол учун алоҳида 5 қаватли бино барпо қилинган. Футболчиларнинг ҳаммаси ўша ерда эди. Атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, кўп нарсани ўрганса бўлади. 

- Йил бошидан буён Олимпия терма жамоаси футболчилари деярли дам олишмади ва тикланиш жараёнига кам вақт бўлди. Ўзингизни қандай ҳис этяпсиз? Чарчоқ аломатлари йўқми?

- Қайтганимизда озгина қийинчилик бўлди. Тикланиш учун клуб 2 кунлик дам берди. Энди бу ерда тикланиш жараёнини давом эттиряпмиз. Профессионал футболчи албатта бу каби нарсаларга жиддий аҳамият қаратиши керак, акс ҳолда жароҳат орттириб олиши мумкин. Бу нарса ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика