Latest news

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  0 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  58 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  17 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  28 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Тимур Кападзе: "Шогирдларимнинг келажаги порлоқ, фақат..." News

Тимур Кападзе: "Шогирдларимнинг келажаги порлоқ, фақат..."

Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

"Қизилқум" клубини ғалаба билан табриклайман. Учрашув қизиқарли руҳда ўтди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Навоийликларда тажрибали футболчилар етарлича, улар ўйин тақдирини ҳал қилишди. Ўйлашимча, мазкур баҳсга ташриф буюрган томошабинлар қизиқарли тўқнашув гувоҳига айланди.

- Руслан Жияновнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Бугун у ёмон ўйнамади. Лекин биламан, у бундан-да яхшироқ ўйин кўрсата олади. Йигитлар ёш, уларда баъзида нимадир етишмаслиги мумкин, қолаверса, рақиб жамоа ҳам қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Аммо шу каби ўйинларда улар ўсишга эришади. Йигитларнинг келажаги порлоқ, фақатгина бунинг учун кўпроқ меҳнат қилиши керак.

- Ўтказиб юборилган голларда ҳимоячиларнинг айби борми?

- Ҳа, уларда ҳам айб бўлиши мумкин, сабаби, рақибнинг гол уриши учун имконият яратиб беришди. Темирхўжа иккинчи голни тажрибасига таянган ҳолда ижро этди, бироқ унга қаршилик қилишимиз мумкин эди. Хатосиз гол бўлмайди, камчиликларни ўрганиб чиқамиз", деди "Олимпик" устози.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика