Latest news

18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:43Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  4 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  2 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  4 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  11 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  14 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  7

Тимур Кападзе: "Рақибни алдаб ўта оладиган футболчиларимиз қанча кўп бўлса, шунча яхши" News

Тимур Кападзе: "Рақибни алдаб ўта оладиган футболчиларимиз қанча кўп бўлса, шунча яхши"

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Бангладеш (6:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе қатнашди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Чиройли ўйин бўлди, йигитлар яхши ўйнашди. Балки Бангладеш бизга қаршилик қила олмагандир, аммо барибир яхши тайёргарлик кўргандик. Бугун камроқ майдонга тушган футболчиларни синаб кўрдим. Уларнинг ҳаракатларини майдонда кўриб олишга қарор қилдим. 90 дақиқа давомида биз ўйинни назорат қилдик ва йирик ғалабага эришдик.

Бизда тўп билан юришни яхши кўрадиган футболчилар кўп, уларга кўп бор тушунтирамиз: керакли пайтда ишлатинглар, бошқа пайт пас беринглар деб. Улар мана шу камчиликни йўқотишса бўлгани. Аслида рақибни алдай оладиган футболчиларимиз қанча кўп бўлса шунча яхши.

Тўғри футболчиларимиз турли клублардан келишган, аммо мана шундай ўйинлар ва ғалабалар орқали ўзаро тушунишни юқори чўққига олиб чиқамиз. Кейинги йилги Осиё чемпионатига тайёргарлик учун вақтимиз кам қолмоқда. Саудия Арабистони билан баҳсдан кейин биз ўзимиз учун кўп маълумотлар олдик. Камчиликларимизни кўриб олдик.

Диёр Холматов потенциали кучли бола. Техника, тўп билан муомала қилишда ҳам. Шундай футболчи ўсиб келаётганидан хурсандмиз. У нафақат клубда, балки терма жамоада ҳам фойдали ўйинчи бўла олади. Диёр универсал футболчи, ўртада ҳам, қанотда ҳам ўйнай олади. Фақат тўп йўқотилганида қайси зонани ёпиш кераклигини тушуниб олса бўлди", - деди Тимур Кападзе.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика