Latest news

11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  0 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  6 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   4 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  5 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар бизни кучлироқ қилади" News

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар бизни кучлироқ қилади"

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қизилқум" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Йигитларимиз астойдил ҳаракат қилишди. Кўп вазиятларга эга бўлдик. Афсуски, улардан унумли фойдалана олмадик. Охирги дақиқаларда пенальтидан ҳам фойдалана олмадик ва мағлубиятга учрадик. Умуман олганда, ғалабага ҳақли эдик. 

Игнатий Нестеров бугун юқори спорт формада эканлигини намойиш қилди. У ҳар доим яхши турган. 

"Қизилқум" тажрибали футболчилардан иборат таркибга эга. Футболчиларимиз яхши ҳаракат қилди. Бундай ўйинлар бизни кучлироқ қилади. 

- Алишер Одилов нисбатан орқароқда ўйнамоқда, ўтган мавсумда бундай эмасди...

- Йўқ, орқароқда эмас. У иккинчи ҳужумчи бўлиб ўйнади. Бу ерда тактик жиҳатдан кимдир орқароққа ўтиб туриши лозим эди, бу ўйиндан келиб чиқиб юзага келади.

- Йил бошидан буён марказий ҳимоя чизиғида аниқ тандем ўйнамаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- 3 футболчимиз жароҳатланган, ҳатто 4 киши. Муаммо бор эди. Кўрганингиздек, қолган болалар ҳам яхши ҳаракат қилишди. 

- Жамоада пенальтини ким тепиши бўйича аниқ бир қарор қабул қилинганми?

- Ўша ерда бир қарорга келинди. Пўлатхўжа Ҳолдорхонов ўзига ишониб, тўп олдига яқинлашди. Балки гол урганда, бу ўзи учун қандайдир мотивация бўларди. Бошқа йигитларимиз ҳам тепишни хоҳлашди. 

Бу – футбол. Урганда, хурсанд бўлардик. Демак, кейинги сафар бошқа ўйинчи ижро этади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика