Latest news

13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0

Тимур Кападзе: "Биз барча футболчиларни текшириб олишимиз керак эди" News

Тимур Кападзе: "Биз барча футболчиларни текшириб олишимиз керак эди"

U-23 Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Ўзбекистон U-23 ва Эрон U-23 жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Владимир Назаров матбуот анжуманида иштирок этишди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда барча яхши ҳаракат қилди. Афсуски ғалаба қозона олмадик. Ўйинга келадиган бўлсак, учрашув шиддатли бўлди. Эронга ғалаба керак эди. Биз кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилган бўлсак ҳам, бу ўйинни муҳим санаб, чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик.  Эндиликда бор эътиборимизни кейинги босқич учрашувига қаратамиз. 

- Ротация ҳақида

- Биз барча футболчиларни текшириб олишимиз керак эди. Бугунги ўйин орқали уларни руҳий ва жисмоний томондан синаб олдик. 

Бугунги учрашувда етарлича вазиятлар бўлди. Норчаев ва Эркиновда ҳам ажойиб имкониятлар юзага келди. Умуман олганда, ҳамма ўз ишини яхши бажарди. 

Кейинги учрашувларга келсак, ким тайёр бўлса, ўшалар майдонга тушади. Биз олдимизга юқори мақсад қўйганмиз. Шу сабабли, муносиб футболчиларни майдонга туширамиз. Энг муҳими, ҳамма футболчиларимизда асосий таркибда майдонга тушиш учун етарлича потенциал бор. Айтганимдек, ким тайёр бўлса, шу бошланғич таркибдан жой олади. 

Ироқ терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, рақиб кучли жамоа. Ўзи аслида, бу босқичда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ироқлик футболчилар яхши ҳаракат қилишади. Биз ушбу ўйинга муносиб тайёрланамиз деб ўйлайман. 

Ўзбекистон У-23 терма жамоаси дарвозабони Владимир Назаров:

- Кейинги босқич билан барчани табриклайман. Ҳаммамиз бу босқичга чиқиш йўлида бор имкониятимизни ишга солдик. Бугунги ўйинга келсак, бош мураббийимиз аввалги учрашувда майдонга тушмаганларга имконият беришга қарор қилди. Шу сабабли, биз ҳам бугунги ўйинда ўзимизнинг имкониятларимизни намойиш этишга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, барча жамоадошларим бугун яхши ўйин ўтказишди.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика