Latest news

11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47

Тимур Кападзе: "Белгиланмаган жарималар учун футболчилар бироз асабийлашишди" News

Тимур Кападзе: "Белгиланмаган жарималар учун футболчилар бироз асабийлашишди"

"Насаф"дан учралган йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг "Олимпик" устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Тимур Кападзе: "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин осон бўлмаслигини билардик. Бироқ яхши тайёргарлик кўрдик, ҳаммаси режа бўйича кетаётганди. Биринчи бўлимнинг охирида "Насаф" стандартдан унумли фойдаланди. Яхшиям Алиқулов бор экан. Йигитларга Ҳусниддиндан эҳтиёт бўлиш кераклигини айтган эдик. Хатолардан тўғри хулоса чиқариб, ишлашда давом этамиз.

- Жасур Жалолиддинов нега алмаштирилди?

- Жамоамизнинг кўплаб вакилларида шамолллаш аломатлари бор эди, шу сабабли ушбу ўзгартиришга қўл урдим.

- "Олимпик" Ўзбекистонни келажаги учун яратилган жамоа. Бироқ бугунги ўйинда "Олимпик" футболчилари кўпроқ асабийлашишди, қўпол ҳаракат қилишди.

- Қайси эпизодда бундай бўлди. Балки "Насаф" мухлиси сифатида сизга шундай кўрингандир. Менга эса ундай туйилмади. Ҳакам кўп жойда ноҳақлик қилди. Биринчи ва иккинчи бўлимда берилиши керак бўлган жарималарни белгиланмади. Шу сабабли майдондагилар бироз асабийлашишди. Ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Атайин қўпол ўйналган вазиятларни кўрмадим.

- Ўйинни қайтадан кўриб чиқсангиз кўплаб вазиятларда "Олимпик" футболчиалри қўлини ишга солди. Халқаро аренада бу қимматга тушиши мумкин.

- Сизни тушундим, қоида бузилса ҳакамлар хуштак чалишади. Албатта, учрашувни қайтадан кўриб чиқамиз.

- Ўйин охирида Тоировга қизил карточка кўрсатилди. Бунга муносабатингиз?

- Футболчимиз тўпга ўйнамоқчи эди, аммо улгурмади. Бу тўғридан-тўғри қизил карточкага тортармиди, йўқмиди, билмадим... Четлатиш келажакда бизнинг зараримизга ишлайди.

- Бугунги баҳсда иккала гол ҳам бош билан урилди. "Олимпик" 7та учрашувда 9та гол ўтказиб юборди. Бу ҳимоя чизиғидаги муаммолар сабабми?

- Биз стандартлар устида ишлашимиз керак. Авваллари бундай бўлмасди. "Насаф" нафақат бизга, балки бошқаларга ҳам жарималардан гол уряпти. Буни устида ишлаймиз.

- "Олимпик"да "Пахтакор" устидан қозонган ғалабадан сўнг ўсиш бўлишини кутгандик, аммо акси бўлди...

- Тўғри. "Пахтакор" билан "дубллар" баҳсида 3та қизил карточка олдик, кейин Жиззах билан учрашувда четлатиш. Шу нарса бизни қийнаб қўйди. Ҳали мавсум узоқ, ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. Чемпионат биз учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Натижа яхши бўлишини хоҳлаймиз. Мавсум охирида юқорида бўламиз деб ўйлайман.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика