Latest news

18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  5 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  7 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  11 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14

Терма жамоа. Янги сардор ким бўлади? News

Терма жамоа. Янги сардор ким бўлади?

Футболимизнинг сўнгги йиллардаги ҳақиқий етакчиси миллий жамоа либосини энди фақат хайрлашув ўйинида кийиши мумкинлигини маълум қилди.

Энди унинг майдондаги ўрнини тўлдиришдан ташқари, сардорлик боғичининг янги соҳибини аниқлаш керак. Аҳмедовдан кейинги сардор ким бўлади? Жуда қизиқ савол.

Одатда жамоа сардорлари таркибдаги энг тажрибали ёки бошқаларга ўз сўзини ўтказа оладиган ўйинчилардан танланади. Улар майдонда мураббийнинг энг яқин ёрдамчиси бўлиш, жамоадошларини бошқариш ва ҳакам билан мулоқотга киришишдан ташқари жамоадаги ички муҳитни белгилаб берадиган муҳим "фигура" ҳисобланишади. Шу туфайли сардорлик боғичининг юкини барча ҳам кўтара билмайди. Швецияга олиб кетилган таркибимизда бу вазифани аъло даражада бажара оладиган бир неча футболчи бор.

1. Тажриба

Гап ёшда бўлса, жорий таркибдаги энг катта футболчилар "Пахтакор" вакиллари ҳисобланишади: Қувватов — 31, Суюнов ва Сайфиев — 30.

Терма жамоада ўтказилган йиллар масаласида Игор Сергеев ва Элдорбек Суюнов барчадан тажрибалироқ. Улар бош жамоамиз либосида 2013 йилнинг кузида дебют қилишган эди (Миржалол Қосимов даврида). Шунингдек, жароҳати туфайли сўнгги йиғинларни ўтказиб юбораётган Егор Кримец ҳам.

Агар миллий жамоа таркибида ўтказилган ўйинлар сони ҳисобга олинса, Игор барчадан тажрибалироқ. "Тобол" форварди ҳисобида 55 ўйин бор (17 гол).

Агар терма жамоамиз либосида урилган голлар ҳисобга олинса, Шомуродовнинг олдига тушадигани йўқ. "Рома" ҳужумчисининг номига 49 ўйинда урилган 22 гол ёзилган.

2. Иштиёқ

Бу борада Жалолиддин Машарипов етакчи. Унинг ўзи "Championat.asia"га берган интервьюсида сардор бўлишга тайёрлигини яшириб ўтирмади


Машарипов бунга қадар 2 бор Ўзбекистон терма жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушишга улгурган (2020 йил Эрон ва Сурияга қарши ўртоқлик ўйинларида). 

3. Мухлислар танлови

Футбол ишқибозларининг фикрича, Ҳайдаровдан кейин 7-рақамга эга чиққан Отабек Шукуров Аҳмедовдан кейин сардорлик боғичини ҳам тақиши керак.

Маълумот учун, "Шаржа" ярим ҳимоячиси ўз вақтида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси сардори сифатида 2012 йилги Осиё чемпионатида зафар қучган эди. У кейинчалик миллий жамоамиз футболчиларини фақат 1 марта "капитан" сифатида майдонга бошлаб чиққан (2020 йилнинг октябрида БАА билан ўйин).

4. Обрў-эътибор

Баъзан сардорлик боғичи таркибдаги энг машҳур футболчиларга топширилади. Бу томондан қаралса, Шомуродов сардор бўлиши керак. Аммо унутмаслик керакки, Элдор майдондаги бошқа шерикларига эътироз билдириш, кўрсатма беришни кўп хушламайди. У бор эътиборини ўз вазифани яхшироқ бажаришга қаратадиганлар типидан. 

Бугун терма жамоамиз Швецияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бир неча соатдан кейин янги сардорни билиб олишимиз мумкин. Бу ким бўлади? Футболчилар сайлайдими ёки мураббий тайинлайди, фарқи йўқ. Муҳими, у Ўзбекистон миллий жамоасида авлодлар алмашинуви якунлангани ва янги эра бошланаётганини билдириб туради. Умид қиламизки, бу давр олдингиларидан анча омадли бўлади.

Икромов терма жамоага муносиб футболчими?

Author :
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика