Latest news

12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  0 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  2 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  9 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  9 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  4 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  2 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  17 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  15 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6

Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади" News

Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"

Тео Эрнандес "Милан" билан ҳайрлашди.

"6 йиллик фаолиятдан сўнг "Милан" билан ҳайрлашиш вақти келди. "Милан"га 2019 йили катта иштиёқ билан келгандим. Бугун эса мен бу ердан катта хотиралар, А Серия ва Италия Суперкубогидаги ғолиблик билан кетяпман, энг асосийси - кийим алмаштириш хонасида кўплаб муҳим инсонлар билан танишдим.

Юрагимдаги энг яхши изхорлар билан жамоамдагиларга, менга ишонган мураббийларга, айниқса, Паоло Мальдинига раҳмат айтаман.

"Россонери"нинг барча мухлисларидан миннатдорман, улар қийин пайтда ҳам ёнимда бўлишди. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни доимо ҳис қилиб турганман. Буни умуман унутмайман.

Кетиш қарорига осонликча келмадим. Шу ерда бўлишни доимо истаганман, "Милан" мен учун энг асосийси бўлган. Бироқ барчаси бир кишига боғлиқ эмас экан.

Клуб танлаган йўл ва сўнгги пайтдаги чиқарилаётган қарорлар клубнинг амбицияларини ўзгартирмоқда ва айнан шу мени бу ерга етаклади. Фаолиятимдаги бир саҳифанинг ёпиб, бошқасини очиш вақти келди.

Клубни бошимни тик кўтариб тарк этяпман, бу клуб учун бор кучим билан ҳаракат қилдим, мухлислар билан орзуларимни бўлишдим ва уларга хурсандчилик келтира олдим. "Милан"ни чуқур ҳиссиётлар, умидлар билан тарк этяпман, бу клуб тезда ўз ўрнига қайта олади.

"Милан" доимо менинг бир қисмим бўлиб қолади", - деб ёзади футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика