Latest news

08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:55Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  1 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  33 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0

Темур Кападзе: “Бугун стадионга ташриф буюриб, бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтамиз” News

Темур Кападзе: “Бугун стадионга ташриф буюриб, бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтамиз”

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги 1-тур доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ва Туркманистон жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда бўлажак Олимпиячиларимиз бош мураббийи Темур Кападзе ва Ҳожимат Эркинов иштирок этиб, ғалаба ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

“Ўйин қийин бўлишини билар эдик. Биринчи учрашув доим шунақа бўлган. Энг муҳими ғалаба қозондик. Бу билан ҳаммани табриклайман. Ўйин давомида кўп имкониятлар бўлди. Кўп вазиятларда бизга гол етишмади. Туркманистон яхши ҳимоялана олди. Айниқса, уларнинг дарвозабони анча вазиятда аъло даражада ҳаракат қилди”, – дея таассуротлари билан улашди Т.Кападзе.

“Бутун халқимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Туркманистон кучли ҳимояланди, вазиятларимиздан фойдалана олганимизда, йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлар эдик”, – деди Ҳожимат Эркинов.

– Барча жамоаларда биринчи ўйинда  кучли ҳаяжон сезилади. Ўйин олдидан уни енгиш учун руҳий ҳолат бўйича кўрсатма берилганмиди?

– Бу нормал ҳолат. Айниқса, ёшларда кўп учраб туради. Бунақа савиядаги мусобақада бу табиий. Кўриб турганингиздек, мухлисларнинг ҳам кўплиги ҳаяжонни кучайтирди. Бугун стадионга ташриф буюриб, бизни қўллаб турган минглаб томошабинларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. (Т.Кападзе)

– Жалолиддов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Аҳволи қандай?

– Бу жароҳат эмас, чарчоқ аломати деб ўйлаяпмиз. Кўп ҳаракат қилганидан унда томир тортишиш ҳолати кузатилди. Яна бугун шифокорлар билан унинг аҳволини яхшилаб кўриб чиқамиз. (Т.Кападзе)

– Бугун стандарт вазиятлардан фойдаланишда иш юришмади. Кейинги ўйинларгача бу хатолар устида ишланадими?

– Бу борада машғулотларда анча ишлаганмиз. Кўрганингиздек, рақиб жамоа ҳам кучли ҳимоя билан ҳужум ва пасларимизни бартараф этди. Кейинги ўйинларда комбинациялар самарасини беришига ишонаман. (Т.Кападзе)

– Кейинги учрашув ҳақида . . .

– Қатар ва Эроннинг ўйинларини ўрганиб чиқдик. Бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Жамоага бошқа клубдан янги қўшилган йигитлар билан олдинга қўйилган вазифани уддалаймиз.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика