Latest news

13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  0 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  4 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  3 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   1 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0 09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  7 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  13 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  13 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  16 02:29Левандовски масаласи ёпилди  5 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  3

Тасаввур қилинг: "Барселона" Франция чемпионатида... News

Тасаввур қилинг: "Барселона" Франция чемпионатида...

Каталония Испаниядан чиқиши борасидаги гап-сўзлар кундан-кунга авж олиб бормоқда ва агар бу содир бўлса, "Барселона" Примерони тарк этиши мумкин.

Бир неча кун олдин Франция вазири Мануэль Вальс жуда қизиқ гап айтди: "Барселона" Лига 1да? "Монако" ҳам француз лигасида ўйнаяптику, шу сабаб ...". Тўғри-да, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.


Келинг тасаввур қилиб кўрамиз, "Барселона" Франция чемпионатида...


Лига 1да чемпионлик учун кураш шиддатли бўлади

Монополялашиб бораётган француз чемпионати мухлисини йўқотиб бормоқда. Лига 1 чемпиони ким бўлишини кўпчилик аввалдан билади. На "Лион", на "Монако" ва на "Марсель" бу ҳақида хатто ўйлай олмайди ҳам. Етакчилар сафида бораётган "Анже" ва "Кан"ни даъвогар сифатида санаш абсурд бўлар эди.


ПСЖ рақобатдан ташқарида. Уларнинг асосий рақиби - ўзларидир. Лоран Блан шогирдлари Чемпионлар лигаси ўйинларига мослашиб бормоқда, аммо мамлакат чемпионатида эса ярим куч ишлатиляпти. Қатар тўлаяпти, шу сабабли мусиқани Қатар буютиради. Лига 1да ҳозирча ҳеч ким Қатарнинг таклифидан устунроқ шартнома таклиф қила олмайди.


"Барселона" айнан шундай жамоа ва улар ПСЖ ҳаёлларини йўққа чиқариши мумкин. Қатарликлар бир неча йилдан бери "Барселона"ни маблағ билан таъминламоқда. Демак, ПСЖга ҳақиқий рақиб топилади.


Янги французча "классико"

Келинг очиқчасига айтай, "Марсель"нинг ҳозирги ҳолати парижликлар билан курашиш учун талабга жавоб бермайди ва "Марсель" - ПСЖ учрашувининг аҳамияти катта эмас. Ундан кўра, мухлислар "Марсель" - "Лион" ўйинини томоша қилишни афзал кўришади. Чунки бу баҳсда нимадур ҳал бўлиши мумкин.

Етар, бас! "Барселона"нинг Франция чемпионатида иштирок этиши янги супербаҳсни юзага келтиради. Энди соврин тақдири фақатгина "Парк де Пренс"да эмас, балки "Камп Ноу"да ҳам ҳал бўлади. Катта стадион, ажойиб тарихга эга клуб Лига 1 дунёсига кўп нарса бериши мумкин. "Барса" - ПСЖ ўйини янги "классико" бўлиш эҳтимоли жуда катта. Бундай учрашувлар Чемпионлар лигасидагина бўлиб қолмай, лига доирасида ҳам ўтказилади.



Жаҳоннинг энг яхши футболчилари Лига 1да

Франция чемпионатидаги юқори даражали футболчиларнинг сони анча ортади. Златан Ибрагимович телекамералар ва фотоаппаратлар обьективининг ягона нишони бўлишдан тўхтайди ва Неймар, Лионель Месси, Луис Суарес, Андрес Иньеста ва бошқа юлдузлар ҳам франуз ОАВда тинимсиз муҳокама қилинади. 


Франция футболига бўлган қизиқиш ортади ва телеҳуқуқлардан келаётган фойда сезиларли даражада кўпаяди. "Марсель" президенти Венсан Лябрюн эса инглиз Премьер-лигаси жуда кўп пул топаётгани ва улардан француз клубларига ҳеч нарса қолмаётгани ҳақида гапиришдан тўхтайди.


"Лорьян" Харри Кейнни харид қила олади, "Канн" Анди Ледор учун харидор қидирмайди, "Лион" эса янги стадион қурилиши учун қарзлардан жуда тез қутилади ва ҳақиқий юлдузларни сотиб олишга имкони бўлади.


Лига 1ни зерикарли дейишмайди

Аслида чемпионат зерикарли эмас, лекин чемпионатга "Барселона" қўшилса ҳам уни шундай атайдиганлар топилади. Менимча, улар ҳасад қилишади. "Барселона" бир соат ичида ҳар қандай чемпионатни машҳур қила олади.


Бунинг барчасини яна бир таҳлил қилиб, орзуларни кўпайтириб юборганимни сездим. Лига 1 машҳур бўлиб кетиши мумкин, аммо ҳақиқий ҳаётга қайтиш керак. 


Агар "Барселона" Франция чемпионатига ўтсачи? Буни кузатиш жуда қизиқ бўлади. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика