Latest news

10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  0 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  13

Таиланд U-23 термаси бош мураббийи: "Илк дақиқадаги голдан сўнг, биз бошқа режа билан ҳаракат қилдик" News

Таиланд U-23 термаси бош мураббийи: "Илк дақиқадаги голдан сўнг, биз бошқа режа билан ҳаракат қилдик"

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Таиланд - Вьетнам (2:2) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Таиланд U-23 термаси бош мураббийи Ворравут Шримака қатнашди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жуда қийин ўйин бўлди. Биз биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик. Аммо охирги дақиқада ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Илк дақиқадаги голдан сўнг, биз бошқа режа билан ҳаракат қилдик. Шуни таъкидлаш лозимки, Вьетнам жамоаси бугун жуда кучли ўйин кўрсатди. Йигитларим кўрсатган бугунги ўйиндан хурсандман.

- Биринчи бўлимда иккита ўзгариш қилдингиз. Бу футболда кам учрайдиган ҳолат. Бунинг сабаби нимада эди?

- Ўзгаришнинг мақсади марказни кучайтириш эди. Биз бу орқали марказда паслар билан ўйнаб, тўп билан кўпроқ муомала қилишни режалаштирдик. Шу билан бирга, иккинчи бўлимнинг бошида катта штурм билан бошлашни режалаштиргандик. Айнан шу сабаб ҳам, майдонга Бенжамин Дэвисни туширдик. 

- Бу дурангга омад сабаб бўлди деб ўйлайсизми?

- Ундай деб ўйламайман. Сабаби, бизда бир неча имкониятлар бўлганди. Аввалроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Албатта, бу бизнинг биринчи ўйин.

- Кейинги ўйин Малайзияга қарши бўлади. Биринчи ўйиндан сўнг, бу ўйинга тайёрланиш осонроқ кечадими?

- Бизда кейинги ўйинга тайёрланиш учун икки кун бор. Энди бироз дам олиб яна ишга киришамиз. Икки кундан сўнг эса майдонга тушамиз. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика