Latest news

07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  4 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  24 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  2

Сзето Ман Чун: “Ўзбекистоннинг ҳужумчилари ҳимоямизни қийинчиликсиз ёриб ўтди” News

Сзето Ман Чун: “Ўзбекистоннинг ҳужумчилари ҳимоямизни қийинчиликсиз ёриб ўтди”

U-23 Осиё Кубоги саралаши 2-тури доирасидаги Гонконг – Ўзбекистон учрашувидан сўнг Сзето Ман Чун матбуот анжуманида иштирок этди.

Авваламбор гонконглик барча мухлисларимиздан узр сўраймиз. Улар бизни яхши қўллаб — қувватлашди, бироқ биз улар истаган ўйинни кўрсата олмадик.

Аввалги турда Эрон сизларга 3 та гол урди, Ўзбекистон эса 10 та. Учинчи турда эса Эрон ва Ўзбекистон ўзаро баҳс олиб боради. 2 та ўйиндан келиб чиқиб, кимни фаворит деб ҳисоблайсиз?

- Икки жамоа ҳам жуда кучли. Эронга қарши учрашувда етарли даражада ҳимояла олмадик ва ҳужумдаги вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Бугунги учрашувда ҳам биз ўз режаларимизни амалга ошира олмадик. Менимча, Ўзбекистон Эронга нисбатдан кучлироқ, уларнинг ҳужум чизиғи анча кучли. Ўзбекистоннинг ҳужумчилари анча маҳоратли экан.

Танаффусдан сўнг сўнг сизда иккинчи бўлим учун Б режаси бормиди?

- Барча ўйинимизни биринчи бўлимда кўрсатиб бўлдик. Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик ва 2 та ҳужумчи билан ҳаракат қилдик. Эронга қарши баҳсга нисбатдан бугун очиқроқ ўйин кўрсатдик. Иккита ҳужум билан ҳаракат қилганимиздан сўнг ҳимоямизда очиқ жойлар кўпайиб кетди. Ўзбекистоннинг ҳужумчилари ҳимоямизни қийинчиликсиз ёриб ўтди.

Афғонистонга қарши бўлажак учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Афғонистон терма жамоаси жисмоний жиҳатдан кучли жамоа. Биз турнирга қадар мамлакатимизда тўртта ўйинда ўйнадик ва шу сабабли бизда бироз чарчоқ бордек. Менимча, Афғонистонга қарши учрашувда рақибларимиз бироз фаворит бўлса керак.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика