Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  8 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  25 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Сухроб Нуруллоев: "Насаф" бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай олади" News

Сухроб Нуруллоев: "Насаф" бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай олади"

Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун ОФК кубогидаги юришини бошлади.

Қирғизистоннинг "Олой" жамоасига қарши кечган ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари катта устунликка эга бўлишди ва бу ҳисобда ҳам акс этди, 4:0. "Насаф"нинг ўйиндаги илк голига захирадан майдонга тушган Сухроб Нуруллоев муаллифлик қилди. Ушбу баҳсдан сўнг Нуруллоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.


- Ҳар қандай мусобақада биринчи ўйин қийин бўлади. Футболчиларда ҳаяжон бўлиши табиий. "Олой" билан кечган тўқнашувда ўйин ҳам, ҳисобдаги устунлик ҳам "Насаф" томонида бўлди. Мазкур баҳс жамоа учун қай даражада осон ва қийин ўтди?

- Мусобақадаги илк ўйинимиз бўлгани учун озгина қийналдик. Боз устига жамоамиздаги аксарият футболчилар бундай турнирда илк бор иштирок этаётганди. Биринчи бўлимда бир нечта яққол голли вазиятлардан фойдаланганимизда босимдан ҳалос бўлардик. "Олой" шундай ўйнашидан хабаримиз бор эди. Голдан сўнг ўйинимиз янада очилиб кетди. Бу дастлабки баҳс. Ғалаба тарихда қолди. Энди навбатдаги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз зарур.

- Халқаро турнирлардаги биринчи ғалаба ҳамма жамоага турлича таъсир қилади. Қайсидир клубда футболчилар хаддан ташқари руҳланиб кетишади ёки аксинча эътибор бермай, ўйинни унутиб эътиборни жамлаб олишади. Йирик ҳисобдаги ғалаба "Насаф"га қайси томонлама таъсир қилади?

-  Олдимизга ҳар бир ўйинда яхши натижа кўрсатиш ва гуруҳдан чиқиш мақсади қўйилган. Худо хоҳласа буни амалга ошириб мухлисларни хурсанд қиламиз. Юқорида таъкидлаганимдек бор эътиборимиз кейинги ўйинга қаратилган. 

- Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Хўжанд" ва "Олтин аср" ўзаро дуранг ўйнашди. "Насаф"нинг гуруҳ босқичидаги асосий рақобатчиси қайси жамоа бўлади?

- Гуруҳ босқичи битта ўйинлардан иборат бўлгани учун барча бор кучи билан майдонга чиқмоқда. Қайсидир жамоани кучли ёки кучсиз демайман. Биз фақат ўз ўйинимизни ўйлашимиз лозим. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарсак бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика