Latest news

06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   0 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  30 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81

Сурия U-20 термаси устози Марк Вотте: "Ўзбекистон билан ўйинга тайёрмиз" News

Сурия U-20 термаси устози Марк Вотте: "Ўзбекистон билан ўйинга тайёрмиз"

Сурия U-20 терма жамоаси бош мураббийи Марк Вотте эртанги Ўзбекистонга қарши учрашувдан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз Тошкентда эканлигимиздан хурсандмиз. Турниргача 8 та ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Уларда 5 марта ғалаба қозониб, 3 марта мағлубиятга учрадик. Мақсадимиз – терма жамоага яхши ўйинчилар етказиб бериш. 

Биз олдимизга иккита мақсад қўйганмиз. Ярим финалига етиб бориш ва Жаҳон чемпионатига чиқиш", – деди Марк Вотте.

- Суриядаги зилзиладан сўнг футболчиларнинг тикланиши қандай бўлди? 

- Албатта, бу ёмон ҳолат. Ушбу авлод қийин даврда ўсган ва ер қимирлаши ҳам катта таъсир ўтказди. Мен ўйинчиларга 5 кун дам бердим  ва 2 кун оилалари даврасида бўлишди.

- Сурия терма жамоасидан аввал Марокаш ёшларини бошқаргансиз. Бу терма жамоадаги кўп футболчилар Жаҳон чемпионатида ҳаракат қилди. Бу борада нима дея оласиз?

- Қилган меҳнатларимиз самара бергани қувонарли. Сурия футболчиларини ҳам Европага юбориш ниятимиз бор. Уларда салоҳият катта.

- Жамоани кўпроқ маҳаллий футболчилардан йиғдингиз. Бу Жаҳон чемпионатига чиқиш учун етарли бўладими?

- Суриялик ўйинчилар бутун дунёда бор. Биз Дания, Россия, умуман, Европадан барча ўйинчиларни йиғишга ҳаракат қилдик. Маҳаллий футболчилар ва легионерларни уйғунлаштирдик. "Герта"да ўйнайдиган Мустафо Абдулативни чақирдик. 

- Ўзбекистон ҳақида фикрингиз қандай? Кучли ва кучсиз чизиқлари борми?

- Ўзбекистон – мезбон ва гуруҳ фаворити. Эртага биринчи рақибимиз ҳам айнан Ўзбекистон. Бу рақиб билан ўйинга тайёрмиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика