Latest news

00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  14 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  6 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  25 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  98

Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади" News

Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор" (5:0) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Авваламбор Бухоро шаҳрига катта футбол қайтгани билан барча мухлисларни табриклайман. Бугун стадионда яхши муҳит ҳукмрон сурди, футболчиларимиз маза қилиб ҳаракат қилишди. Умуман олганда нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади. Бу ғалаба аввало футболчиларники. Йигитлар биринчи таймдаёқ вазифани бажариб қўйишди. Яна бир бор ҳаммани ғалаба билан табриклайман.

- "Андижон"да ишлаган пайтингиз "Навбаҳор" билан кўп бор тўқнаш келиб ғалаба қозонгансиз. Яъни бу жамоани яхши биласиз. Бугунги ғалаба сири "Навбаҳор"ни яхши билганингиздами ёки янги жамоага тез киришиб кетдингизми?

- Биз мураббийлар доим жамоаларни кузатиб борамиз. Бугунги ўйинга келсак, йигитларга қандай ҳаракат қилишни уқтиргандик ва ҳамма фикримизни тезда тушуниб етди. Биз ўйин бошидан охиригача яхши ўйин кўрсатишга ва эҳтиёткорликни йўқотмасликка ҳаракат қилдик. Яна қайтариб айтаман, бугунги ғалаба аввало футболчиларники.

- Бугунги баҳсда учта гол урган Доминик Бегич ҳақида фикрингиз? У "Бухоро"нинг "сеҳрли таёқчаси"ми?

- Бу саволга ҳозир жавоб бериш қийин. Бугун Бегич жамоага фойда келтирди. Унинг ҳаракатлари менга маъқул келди. Лекин Бегич ҳали кўп ўйинларда ёрдам бериши керак.

- Олдинда "Сўғдиёна"га қарши Кубок учрашуви кутмоқда. Бугунги ғалабадан кейин йигитлар ўзларини йўқотиб навбатдаги баҳсга тайёргарлик суст бўлиб қолмасмикин?

- Биз нимагадир эришдик деб айтишга ҳали эрта. Агар кетма-кет 3-4та баҳсда ғалаба қозонсак бу бошқа гап. Лекин ҳаммамиз тушуниб турибмиз, беш кундан сўнг яна бир жиддий ўйинни ўтказамиз. Кубок учрашуви қанчалик жиддий эканини ҳаммамиз биламиз. Менга айтинг-чи, "Бухоро" қачондир Кубок финалида ўйнаганми?

- Йўқ. Анча олдин ярим финалда ўйнаган.

- Демак, жиддий ишлашимизга ва ҳозирдан байрам қилмасликка асос бор. Аввал мақсадга эришайлик.

- Бугун Бегич - Табатадзе - Амонов триосини кўрдик ва улар жуда яхши ҳаракат қилишди. Кейинги ўйинларда ҳам ушбу триони асосий таркибда кўрамизми?

- Биз рақибнинг ўйин услубидан келиб чиқиб учала футболчини асосий таркибда туширдик. Кейинги баҳсларда ҳам рақиб ўйин услубидан келиб чиққан ҳолда тактика тузамиз. 

- Клуб билан қанча муддатга шартнома туздингиз ва раҳбарият томонидан қандай вазифа қўйилди?

- Балки бу саволни ўтказиб юборармиз. Вазифа нима бўлиши мумкин, албатта биринчи навбатда жамоани Суперлигада олиб қолиш.

Rating: +6   

Comments

+1   
20 sep 23:46:04
Sodiq Nazarov
Бухоролик футбол мухлисларини йирик ғалаба бн табриклайман бардавом бўлсин ва ниҳоят Бухоро савияли мураббийга етишди Хомяков клубни суперлигада олиб қолади ва келаси мавсумдан барқарор жамоа тузади
+1   
20 sep 23:21:20
Ихтиёр
Бу мураббий билан камида 5 йиллик шартнома килиш керак бунаканги уйин кутмагандим молотдси насиб булса россиядан борсак хамма уйинга кирамиз
+1   
20 sep 23:08:37
Мирик с Бухары
Иншааллоҳ 25-сегтябрь да Бухорода аншлаг бўлади. Стадионни тўлдирамиз ва Аллоҳ хохласа финалга йўл оламиз. Жиззахлик дўстларимизни ҳам кутиб қоламиз. Спасибо вам Александр Андреевич, как и вы сказали, еще рано чтобы радоватся!
   
21 sep 00:06:57
Шухрат Эргашев
Хомяков азалдан яхши мураббий, бор имкониятдан фойдалади, дублёр булса хам натижа кила олади.
   
21 sep 00:00:02
Google User
Murabbiy bilan murabbiyni farqi borligini bugun Xomyakov isbotlab berdi. Bu murabbiy jamoani Superligada opqoladi, uni yo'qotmaslik kerak
   
20 sep 23:05:48
Bek buxoro fanati
Сугдиона -—-- Коч Бухоро келяпти
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика