Latest news

22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  78 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  12 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  11 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3

Суперлиганинг 4 та ўйинидан бадарға қилинган ҳакам Шерзод Қосимов Про-Лигада ишлай бошлади News

Суперлиганинг 4 та ўйинидан бадарға қилинган ҳакам Шерзод Қосимов Про-Лигада ишлай бошлади

Coca-Cola Суперлига 11-тури доирасида кечган «Сўғдиёна» — «Бунёдкор» учрашувини (3:3) бошқариб борган ҳакам Шерзод Қосимов тўртта ўйинга дисквалификация қилингани маълум бўлди.

«Дарё»нинг ЎФАдаги манбасига кўра, Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) «Сўғдиёна» — «Бунёдкор» учрашувидаги (3:3) ўйин натижасига таъсир қилган баҳсли қарорлар сабаб Ўзбекистон футбол ассоциациясидан (ЎФА) учрашувдаги ҳакамликни ўрганиб чиқишни сўраган.

Шундан кейин ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси Қосимовни Суперлиганинг тўртта учрашувидан четлатиш қарорини қабул қилган ва ўйин учун оладиган гонорарининг 75 фоизини ушлаб қолган. Бироқ ташкилот ҳали ҳам Қосимовнинг Суперлига баҳсларидан четлаштирилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Қайд этиш жоиз, ЎФА 13-тур доирасида ўтган «Бухоро» — ОКМК (2:2) ва «Навбаҳор» — «Қўқон-1912» (0:1) ўйинларидан кейин, ушбу баҳсларда фаолият юритган Вадим Агишев ҳамда Виктор Серазетдиновни Суперлига ўйинларидан четлатганди. Улар мазкур баҳсларни бошқаришда жиддий хатоларга йўл қўйгани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Қосимов иккинчи бўлимда «Бунёдкор» фойдасига пенальти белгиламаган — ҳимоячи ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисининг либосидан тортиб йиқитган. Бироз ўтиб баҳсли ҳолатда «Сўғдиёна» фойдасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган — ҳакам тўп «Бунёдкор» футболчисининг қўлига тегганини маълум қилган.


Таъкидлаш ўринли, 7 сентябрь, душанба куни Шерзод Қосимов Про-Лига 5-туридан ўрин олган «Оқтепа» — «Динамо» учрашувини бошқариб борди. Ўйин томонларнинг 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунига етди. Беллашувда баҳсли ҳолатлар ҳам кузатилди.

Жумладан, 30-дақиқада «Оқтепа» футболчиси Владислав Фомин пенальтидан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Аммо ўша вазиятда Қосимов олдин жарима зарбаси белгилади. Бироқ кўп ўтмай қарорини ўзгартирган ҳолда «Динамо» дарвозаси томон пенальти тепилишига кўрсатма берди. Шунингдек, 58-дақиқада самарқандликлар аъзоси Шаҳзод Ҳамидовни рақибига нисбатан кескин ўйнади деб топган ҳолда майдондан четлаштирди.

Маълумот учун, Шерзод Қосимов ФИФА тоифасидаги ҳакам ҳисобланади. У 2014 йилдан бери халқаро майдонда ҳам ўйинларни бошқариб келади.

Rating: -32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика