Latest news

20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  0 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1

Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар хатога йўл қўйдими? Россиялик экспертимизнинг ҳакамлик фаолияти таҳлили News

Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар хатога йўл қўйдими? Россиялик экспертимизнинг ҳакамлик фаолияти таҳлили

Рогачнинг четлатилиши, Ҳошимовнинг голи ва бошқа вазиятлар муҳокама қилинди.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф" Телеграм-канали муаллифи) Суперлиганинг 23-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилиб чиқди.


"Пахтакор" - "Андижон"

ВИДЕО

Мураккаб вазият. Мавжуд такрорий вазиятлар асосида тўпнинг футболчилардан бирининг қўлига теккан-тегмаганини аниқ айтиш қийин. Икки ўйинчи тўп учун курашмоқда, позиция учун курашда қўлларидан фойдаланишмоқда. Агар ВАРда бошқа такрорлар бўлганида ва тўп "Пахтакор" ўйинчисининг қўлига теккани аниқланганда, гол бекор қилиниши керак эди. Агар тўп "Андижон" ҳимоячисининг қўлига теккан бўлса, пенальти белгиланиши лозим эди. Эҳтимол, тўпнинг футболчилардан бирининг қўлига теккани ҳақида ҳеч қандай далил бўлмагани сабабли, ВАР ушбу ҳолатга аралашмаган.


"Локомотив" - "Насаф"

ВИДЕО

Ҳакам "Локомотив" ўйинчисини ўзига қарата айтилган ҳақоратли сўзлари учун майдондан четлатиб, тўғри қилди.


"Сўғдиёна" - "Сурхон"

ВИДЕО

Бу ерда "Сурхон" ҳимоячисининг қўлини атайлаб ҳаракатлантирганини кўрмаяпман. У майдонга йиқилган пайтда тирсаги билан тўпга озгина текканга ўхшади. Бироқ тирсак ерга таянч вазифасини ўтаган, қўл танага ёпишиб турган, шу сабабли ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қилди.


"Сўғдиёна" - "Сурхон"

ВИДЕО

Ён ҳакамнинг қарорини эътироф этмоқчиман - у "Сўғдиёна" ўйинчисига ҳужумни якунлашга имкон берди ва шундан кейингина байроқни кўтарди. Офсайд чизиқлари ҳакамлар гуруҳининг қароридан шубҳаланишга асос қолдирмайди. "Сўғдиёна"нинг голи тўғри ҳолатда бекор қилинди.


"Сўғдиёна" - "Сурхон"

ВИДЕО

Ҳакам кичик тўқнашувдан сўнг турли жамоалардан икки ўйинчига сариқ карточкаларни кўрсатиб, тўғри иш қилди. Бу вазиятда ҳатто тўрт нафар ўйинчини (ҳар бир жамоадан икки нафардан футболчи) огоҳлантириш мумкин эди.


"Олимпик" - "Навбаҳор"

ВИДЕО

"Навбаҳор" дарвозабони тўпни ўйнашга ҳаракат қилди. Агар у тўпни ўйнашга уринмасдан қоидаларни бузганида (масалан, "Олимпик" ҳужумчисини футболкасидан тортиб қолганида ёки унинг оёғидан атайлаб чалганида), бу очиқчасига гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш ҳисобланарди. Бундай ҳолатда ҳакам дарвозабонни майдондан четлатиши шарт бўларди. Бироқ бу вазиятда тўпни ўйнашга уриниш бўлгани учун сариқ карточка тўғри кўрсатилди.


"Қизилқум" - "Динамо"

ВИДЕО

Ҳакам яхши позиция эди, бу эса унинг тезкор қарор қабул қилишига имкон берди. "Динамо" жамоаси ўйинчиси эҳтиётсизлик билан тўп учун курашга киришди. Ҳакамнинг қарори тўғри эди.


"Қизилқум" - "Динамо"

ВИДЕО

Бош ҳакам идеал позицияда эди ва "Қизилқум" футболчисини четлатиши шарт эди. Унда тўпни олиб қўйиш имконияти йўқ эди ва рақибга жуда ҳам хавфли тарзда ташланди (бутсанинг таги билан тизза атрофига).
Бош ҳакамнинг қарори ҳам, ВАР ҳам бу вазиятга аралашмагани ҳайрон қолдиради. Бу вазиятда қизил карточка кўрсатиш керак эди. Бош ҳакам ва ВАР ҳакамларининг қўпол хатоси.


Шу тариқа, Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар битта жиддий хатога йўл қўйишди. "Пахтакор" - "Андижон" учрашувида Ҳошимовнинг голи билан боғлиқ ҳолатда экспертимиз такрорий вазиятлар сифатининг пастлиги ва қўшимча ракурслар мавжуд эмаслиги сабабли ҳакам хато қилган ёки қилмаганлигини аниқлай олмади.

Rating:    

Comments

+2   
06 nov 16:47:36
Azamat Turgunov
Qachongacha rossiyalik hakamli ekspertini gapiga ishonib maqola yozasila? Axir tuzuro xakam chiqmaganu rusladan shu paytgacha
-1   
06 nov 17:53:23
Xan
Reply to comment by Azamat Turgunov
Qachongacha rossiyalik hakamli ekspertini gapiga ishonib maqola yozasila? Axir tuzuro xakam chiqmaganu rusladan shu paytgacha
Тузикро чиқмагандир лекин у мутахасис,мутахасис майдондаги уйин пайти адашиши мумкин аммо секинлаштирилган кадрларда адашмай вазиятларга туғри диогноз қуя олади, агар экспортни узимиздан тайинлашганида кимидир думини босиб олишдан қурқиб бази вазиятларга тугри хулоса бермай утиб кетар эди, бу эса четдан бунга алиям валиям по барабану хеч кимни танимайдиям хеч бир жамоамизга хайрихохлик хам қилмайди,чундез а
-1   
06 nov 17:27:43
Абдугаффор . N
Эрматов узи тахлил клиб турсалар яхширок эди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика