Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  4 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  105 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Суперлига. «Пахтакор» «Андижон»ни мағлуб этиб, мусобақа жадвалининг 3-ўрнига кўтарилиб олди News

Суперлига. «Пахтакор» «Андижон»ни мағлуб этиб, мусобақа жадвалининг 3-ўрнига кўтарилиб олди

Бугун Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган илк учрашув якунланди.

Тошкентда "шерлар" "Андижон" клубини қабул қилишади. 

"Пахтакор" - "Андижон" 3:1

Гол: 15 - Улуғбек Ҳошимов, 35 - Бектемир Абдуманнонов, 61 - Муҳаммадали Ўринбоев (Хожиакбар Алижонов), 90+4 - Кими Мерк (Дониёр Абдуманнопов)
"Жар" стадиони, 18:15
Бош ҳакам: Никита Мустафин
Ёрдамчилар: Элнур Дониёров, Зуфар Элибоев
Захира ҳаками: Умид Нутфуллоев
VAR ҳаками: Илгиз Танташев
АVAR ҳаками: Ҳусан Худойбердиев
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
Комиссар: Владимир Назаров

"Пахтакор" - 12.Владимир Назаров, 4.Абдулла Абдуллаев, 10.Драган Черан (40.Кими Мерк.82), 17.Достонбек Ҳамдамов (33.Дониёр Абдуманнопов,56), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (2.Беҳрузбек Асқаров, 72), 30.Отабек Жўрақўзиев (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 56), 44.Махмуджон Махамаджонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов (7.Хожиакбар Алижонов, 46), 99.Улуғбек Ҳошимов.
Захира: 35.Павел Павлюченка, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 15.Диёрбек Ортиқбоев,  

"Андижон" - 1.Элдор Адхамов, 5.Абдулвохид Гуламов, 8.Фарходбек Бекмуратов, 13.Сардорбек Азимов (17.Фарходжон Сохибжонов, 73), 14.Абдурахмон Комилов (66.Илхомжон Алижонов90), 15.Владимир Бубанья, 18.Дамир Темиров (10.Илхомжон Абдуғаниев, 73), 21.Ильдар Маматказин, 26.Мухаммадкарим Тоиров (99.Шахром Самиев.90), 71.Бектемир Абдуманнонов (3.Любица Пецель,90), 77.Рустам Турдимуродов
Захира: 12.Мохирбек Комилов,  19.Абинур Нуримбет, 28.Исломбек Маматказин, 51.Лука Журски, , 

 Огоҳлантириш: 54 - Отабек Жўрақўзиев 


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди
90+4. ГОООЛ. Абдуманноповнинг ажойиб узатмасидан сўнг Мерк ҳисобни ўзгартирди

Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди

90. Муҳаммадкарим Тоиров, Абдурахмон Комилов ва Бектемир Абдуманнонов ўрнига майдонга Любитса Петсел, Илҳон Алижонов ва Шаҳром Самиев тушди. 

82. Ўзгариш: Чераннинг ўрнига Мерк майдонга тушди

81. Ўринбоевнинг узатмасидан сўнг Черан боши билан зарба йўллади, бироқ ноаниқ

73. Абдуғаниев  Темировнинг ўрнига учрашувни якунлаб қўяди

72. Асқаров Собирхўжаевнинг ўрнига майдонга тушди

70. Меҳмонларда яхши имконият бўлиши мумкин эди. Бироқ Тоировнинг узатмасини Назаров ушлаб олди

66. Черан Абдуманноповни дарвозабон билан биргга бир чиқариб юборди, бироқ Адҳамов супер ҳаракат қилди ва жамоасини голдан қутқариб қолди

65. Черанинг зарбасини дарвозабон қайтарди

61. ГОООЛ. Ўринбоев чиройли тарзда гол урмоқда. Бу голда Алижонов ажойиб ҳаракат қилди ва тўпни ҳужумчига етказиб берди. Шунчаки қоил

56. Ўзгариш: Ўринбоев ва Абдуманнопов майдонга тушди, улар Жўрақўзиев ва Ҳамдамовни алиштиришди

54. Огоҳлантириш. Отабек Жўрақўзиев учрашувдаги илк сариқ карточа эгасига айланди

47. Ҳамдамов рақибдан ўтди ва яхши узатмани амалга оширди, бироқ тўпни Аҳдамов ушлаб олди

Иккинчи бўлим бошланди

46. Ўзгариш: Саитовнинг ўрнига Алижонов майдонга тушди

Биринчи бўлим якунланди

45+2. Чераннинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Бўлим сўнггида мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди

Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

35. ГОООЛ. Бектемир Абдуманнонов ҳисобни тенглаштирмоқда. "Пахтакор" тарбияланувчиси бугун чиройли тарзда собиқ жамоасини жазолади

30. Ҳамдамовнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Ҳозирча устунлик тўлиқ мезбонларда

22.  Собирхўжаевнинг заргарона пасидан кейин Достон Ҳамдамов тўпни жарима майдончаси ичига етказишга бироз кечикди. Шундай бўлсада Черан ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиши мумкин эди.

19. Назаровдан мукаммал ижро! У бирга бир вазиятда "Андижон" футболчиси берган зарбани қайтариб қолишнинг уддасидан чиқди.

15. ГОООЛ. Улуғбек Ҳошимов ҳисобни очди

11. Рустам Турдимуродов дарвозабон билан деярли бирга бир чиқариб юборди, бироқ ҳужумчининг зарбаси ноаниқ кетди

8. Жўрақўзиев дарвозабонсиз қолган дарвоза томон тўпни ўзига тўғирлаб олишда кечикди. Гол уриш учун жуда қулай имконият бор эди.

5. Илк дақиқаларда меҳмонлар ҳужумкор ўйин кўрсатишмоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика