Latest news

00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3

Суперлига ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин бўлган стадионларда ўрганиш ишлари бошланди News

Суперлига ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин бўлган стадионларда ўрганиш ишлари бошланди

Лига Суперлиганинг 2024-йилги мавсумига тайёргарлик ишларини бошлаган. Жорий йилнинг 23 декабрь санасига қадар мусобақага мезбонлик қилиши мумкин бўлган стадионлар майдони тўлиқ кўздан кечириб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармони ижросидан келиб чиқиб, Лига Суперлига стадионлари майдони ва прожекторларини ОФК талаб қилган кўрсаткичга олиб чиқди. Бугунга келиб, Андижон, Фарғона, Наманган, Яйпан, Олмалиқ, Жиззах, Қарши, Ғузор, Бухоро шаҳарларидаги 1 тадан ва Тошкентдаги бир неча стадион ОФК байроғи остидаги халқаро учрашувларни бемалол қабул қила олади. 2024 йилги мавсумда улар қаторига Термиз шаҳридаги стадион ҳам қўшилади.

Эндиликда Президентнинг 2023 йил 7 апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-115-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Суперлига ва Пролига учрашувлари ўтказиладиган стадионларга талаб янада кучайтирилади. Шундан келиб чиқиб, Лига стадионларни мониторинг қилиш учун алоҳида талаб ишлаб чиққан. Унинг ёрдамида Лига мутахассислари ва Лига билан ҳамкорлик қилаётган соҳа мутахассислари барча стадионлар майдонини тўлиқ ўрганиб чиқади. Якунда улар орасидан талабга жавоб берадиганлари Суперлига учун танлаб олинади.

Суперлигада иштирок этувчи бирор клуб стадиони этарлича балл тўплай олмаса, мазкур стадион Суперлига учун қабул қилинмайди. Бунда мезбон футбол клуб 2024 йилнинг 10 январига қадар Лига рухсат этган стадионлардан бири билан келишувга эришиши ҳамда талаб этилган кўринишда уч томонлама шартнома имзолаши керак бўлади. 10 январга қадар бошқа уй стадиони масаласини расман ҳал қилмаган футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси ёки Суперлига биринчи даврасидаги барча уй учрашувларни сафарда ўтказишни назарда тутувчи навбатдаги санкция қўлланилади.

Маълумот учун, Лига талаб қилган футбол майдонини ўз вақтида тақдим этмагани учун ўтган мавсумнинг иккинчи даврасидан бошлаб "Металлург" уй учрашувларини Олмалиқ шаҳрида ўтказа бошлади. 2024 йилги мавсумда бу каби клублар сони янада ортиши мумкин. Талаб барча футбол клуби учун бир ҳисобланади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика