U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
10 jan 20:55
News
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
U-23 Осиё Кубоги.
Гуруҳ босқичи, 2-тур
Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 0:0 (ТУГАДИ)
Ар-Риёд. "Шаҳзода Файсал Бин Фаҳд" стадиони.
Ҳакамлар: Абдуллаҳ Жамали (Кувайт), Али Жрақ (Кувайт), Муҳаммад Жаафар Салман (Баҳрайн), Аммар Эбраҳим Маҳфоон (Баҳрайн)
ВАР: Кате Жейквайз (Австралия)
АВАР: Абдуллаҳ Араб (Кувайт)
Эрон U-23: Моҳаммад Ҳалифеҳ, 4. Даниал Ири, 5. Муҳаммадмаҳди Заре (3. Аршиа Восуфжифард,59), 6. Амирмоҳаммад Разагина, 7. Реза Ганди Пур (11. Моҳаммад Аскари, 71) (21. Ҳамидреза Заруни, 83), 8. Пуриа Латифифар ( 18. Амирреза Шеиҳ Рад, 83), 9. Ядегар Ростами, 10. Моҳаммад Жавад Ҳуссайннажод (17. Эрфан Жамшиди, 71), 13. Саид Маҳди Маҳдави, 16. Фарзин Моамелагари
Захира: 2. Баҳрам Гоударзи, 12. Пуриа Рафеи, 15. Масъуд Моҳебби,19. Маҳди Гоодрази, 20. Аббас Ҳабиби, 22. Амирмаҳди Масуди, 23. Моҳаммадҳусейн Содиги
Ўзбекистон U-23: 21. Самандар Муратбаев, 2. Саидхон Ҳамидов, 4. Ғиёсжон Ризакулов, 6. Равшан Хайруллаев, 7. Сардор Баҳромов, 9. Саидумархон Саиднуруллаев (8. Муҳаммедали Реимов,73), 11. Асилбек Жумаев (19. Муҳаммад-Бобур Каримов,90), 16. Беҳруз Каримов, 17. Амирбек Саидов, 20. Дилшод Абдуллаев, 22. Нурлан Ибраимов
Захира: 1. Максим Муркаев, 3. Дилшод Муртазаев, 5. Озодбек Эргашов, 10. Рустамбек Фомин, 12. Умар Рустамов, 13. Ислом Анваров, 14. Азизбек Тўлқинбеков, 15. Мейирбек Режабалиев, 18. Шохжахон Ёрқинбоев, 23. Абдуғафур Ҳайдаров.
Огоҳлантириш: Дилшод Абдуллаев 3, Нурлан Ибраимов 44
ЯНГИЛАШ
90+7. Учрашув якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.
90. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Асилбек Жумаев ўрнига Муҳаммад-Бобур Каримов тушди.
80. Ҳужумларимиз самара бермаяпти.
75. ЗАРБАА. Нурлан Ибраимовнинг зарбаси кучли лекин аниқ чиқмади.
73. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Саидумархон Саиднуруллаев ўрнига Муҳаммадали Реимов тушди.
64. Тўп назорати форсларда.
58. Терма жамоамиз босимни оширди. Узатмалар, олдинга юришлар кўпайди.
55. ЗАРБАА. Амирбек Саидовнинг зарбасидан сўнг тўп дарвозага кирмади.
53. Вакилларимизнинг қанотлардан узатмалари самарасиз чиқмоқда.
Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
43. ЗАРБАА. Хайруллаевнинг зарбасини Эрон дарвозабони қайтарди. Қайтган тўпга бизникилардан ҳеч ким етиб кела олмади.
41. Асилбек Жумаев рақибларни алдаб жарима майдончаси ичига кириб борди. Унинг узатмасига якун етишмади.
37. Устунлик рақибларда.
35. ЗАРБА. Форслар қарши ҳужум уюштирди. Рустамининг зарбаси хавфли кўриниш олди.
34. ЗАРБА. Ризо Ганди Пур деярли бирга бир вазиятда нотўғри зарба йўллади. Эрондан жиддий огоҳлантирувчи сигнал.
25. Ўйин тенгкурашлар остида ўтмоқда.
18. ЗАРБА. Эронлик футболчининг зарбаси ноаниқ лекин хавфли чиқди.
9. ЗАРБААА. Футболчимиз Нурлан Ибраимов жарима майдончаси ичига кириб бориб зарба берди. Эронлик кипер тўпни қайтарди.
4. Эронлик футболчининг амалга оширган хавфли зарбасини Муратбаев қайтарди.
3. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Дилшод Абдуллаев рақибни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
- Ўйин бошланди.
- Икки давлат мадҳиялари янгради.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди.
Similar news
championat.asia
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
Comments
Нима булар Эронлиларни миллий жамоасими?
Шу чемпионатда ғалаба қозонсак ҳам фикримни ўзгартирмайман, хайдарянни мураббийлик муддати ўтиб кетган!!!
Қўрқоқ, мураббий номига нолойиқ нусха.
O'ngdan, markazdan kiringlar, uzoqdan tepinglar. Markazdan kiraman desa Eronlar dovdirab qolyapdi.