U-23 Осиё Кубоги стадионлари
18 dec 16:38
News
U-23 Осиё Кубоги стадионлари
Бу ҳисоб бўйича еттинчи Осиё биринчилиги ҳисобланади. Ўйинлар иккита шаҳар — пойтахт Ар Риёд ва Жиддада жойлашган жами 4 та стадионда ўтказилади. Қуйида шу стадионлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Prince Faisal Bin Fahd Stadium (Ар Риёд)
Сиғими: 22 минг

Ушбу стадион мусобақанинг 6 та ўйинини ўзида қабул қилади. Саудия Арабистонидаги энг чиройли стадионлардан бири ҳисобланади. Prince Faisal Bin Fahd Stadium 2027 йил бўладиган Осиё Кубоги ҳамда 2034 йил ўтказиладиган Жаҳон чемпионати баҳсларига ҳам мезбонлик қилиши кўзда тутилган.
Стадион очилиш тарихи 1971 йилга тақалади. Ўз пайтида "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ҳамда "Ал Шабаб" клубларининг уй аренаси бўлиб хизмат қилган. ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони терма жамоасининг КХДР ва Қирғизистонга қарши учрашувлари шу стадионда бўлиб ўтганди.
Дарвоқе, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ ўйинларини айнан шу ерда ўтказади.
U-23 Осиё чемпионати бўладиган ўйинлар:
7 январь. Ўзбекистон - Ливан
8 январь. Ироқ - Хитой
10 январь. Эрон - Ўзбекистон
11 январь. Таиланд - Ироқ
13 январь. Ўзбекистон - Жанубий Корея
14 январь. Ироқ - Австралия
Al Shabab Stadium (Ар Риёд)
Сиғими: 14 минг

Ушбу ўйингоҳ 1984 йил очилган бўлиб, шундан бери "Ал Шабаб" клубининг уй стадиони бўлиб келмоқда. У қадар катта бўлмаган, лекин шинам стадион. 2019 йил ушбу стадионда Қирол Кубоги учрашуви ўтказилганди. Бу аренада ҳам мусобақанинг олтита учрашуви ўтказилади.
U-23 Осиё чемпионати бўладиган ўйинлар:
7 январь. Жанубий Корея - Эрон
8 январь. Австралия - Таиланд
10 январь. Ливан - Жанубий Корея
11 январь. Хитой - Австралия
13 январь. Эрон - Ливан
14 январь. Таиланд - Хитой
King Abdullah Sports City Hall Stadium (Жидда)
Сиғими: 3 минг

Бу сиз ўйлаган "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" ўйнайдиган ўша машҳур стадион эмас. Балки шу шаҳарда жойлашган бошқа стадион бўлиб, U-23 Осиё чемпионатининг 10 та учрашувини ўзида қабул қилади. Ушбу ўйингоҳда гуруҳ босқичининг 6 та баҳси, шунингдек иккита чорак финал, битта ярим финал ва учинчи ўрин учун баҳс ўтказилади.
U-23 Осиё чемпионати бўладиган ўйинлар:
6 январь. Вьетнам - Иордания
7 январь. Япония - Сурия
9 январь. Қирғизистон - Вьетнам
10 январь. БАА - Япония
12 январь. Иордания - Қирғизистон
13 январь. Япония - Қатар
16 январь. 1/4 финал
17 январь. 1/4 финал
20 январь. 1/2 финал
23 январь. 3-ўрин учун баҳс
Prince Abdullah Al Faisal Sports City Stadium (Жидда)
Сиғими: 27 минг
1970 йилда фойдаланишга топширилган ушбу стадион навбатдаги U-23 Осиё чемпионати учун асосий ўйингоҳ вазифасини ўтайди. Ушбу аренада ҳам 10та ўйин бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Энг асосийси мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашуви айнан шу ерда бўлиб ўтади.
Биз юқорида айтиб ўтган Саудия Арабистонининг икки гранд клуби - "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" уй учрашувларини айнан ушбу стадионда ўтказиб келмоқда. Стадионга бораверишда арена узоқдан жуда чиройли кўринади. Ичи ҳам ҳашаматли. Жуда кўп халқаро баҳсларга мезбонлик қилган.
U-23 Осиё чемпионати бўладиган ўйинлар:
6 январь. Саудия Арабистони - Қирғизистон
8 январь. Қатар - БАА
9 январь. Иордания - Саудия Арабистони
10 январь. Сурия - Қатар
12 январь. Саудия Арабистони - Вьетнам
13 январь. БАА - Сурия
16 январь. 1/4 финал
17 январь. 1/4 финал
20 январь. 1/2 финал
24 январь. Финал
Маълумот учун, U-23 Осиё чемпионатида жами 32 та учрашув ўтказилади.
Хайрулла Холиқов
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments