Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"дан ишончли ҳисобда устун келди
07 nov 19:55
News
Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"дан ишончли ҳисобда устун келди
Суперлига
28-тур
ОКМК – "Навбаҳор" 3:1
Гол: Али Абдураҳмонов (Хуршид Ғиёсов) 27, Рубен Санчес (Арихиро Сентоку) 28, Нодир Абдураззоқов (Хуршид Ғиёсов) 39, - Забиҳилло Ўринбоев 81
Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 18:00
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Амир Галеев
Захира ҳаками: Зуфар Эргашев
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Кристина Середа
Комиссар: Бекзод Арипов
ОКМК: 88.Ҳамидулло Абдунабиев, 5.Гиорги Папава, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов (16.Наоки Сенага,90), 11.Рубен Санчес, 15.Ойбек Рустамов ( 4.Миржамол Қосимов, 90), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Ахроров, 27.Али Абдураҳмонов (8.Азиз Холмуродов,78), 28.Арихиро Сентоку (30.Аброр Саримсоқов, 78), 77.Нодир Абдураззоқов (99.Асад Собиржонов, 78)
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов,6.Авазбек Ўлмасалиев, 13.Элдор Бегимов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов,
"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 7.Азим Аҳмедов, 8.Шоҳмалик Комилов (55.Комил Тожиддинов,61) 11.Муҳаммадали Ғиёсов, 13.Бенжамин Тейди ( 22.Асадбек Жўрабоев, 88), 17.Руслан Жиянов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 29.Педро Аугусто (9.Забиҳилло Ўринбоев, 61), 36.Гильерме Гедеш (24.Достон Абдулҳаев,46), 70.Аббос Ғуломов, 99.Игор Габриэль ( 32.Муҳаммадбобур Мўйдинов,61)
Захира: 41.Озодбек Маъруфов, 5.Майкон, 6.Шерзод Ғуломжонов, 50.Муҳаммадали Ракибов,
Огоҳлантириш: Муҳаммадали Ғиёсов ("Навбаҳор") 6, Ойбек Рустамов (ОКМК) 45+2, Забиҳилло Ўринбоев ("Навбаҳор") 85
ЯНГИЛАШ
Учрашув якунланди.
90+4. Русланбек Жияновнинг аниқ зарбасини Абдунабиев қайтарди.
90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Ойбек Рустамов ўрнига Миржамол Қосимов, Хуршид Ғиёсов ўрнина Наоаки Сенага тушди.
88. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Бенжемин Тейди ўрнига Асадбек Жўрабоев тушди.
85. ОГОҲЛАНТИРИШ. Забиҳилло Ўринбоев, 81
81. ГОЛ. "Навбаҳор" учрашувда ҳисобни қисқартирди. Тожиддинов - Мўйдинов - Ўринбоев комбинацияси гол билан тугади, 3:1. Забиҳилло Ўринбоев жарима майдончачи ичида ОКМК дарвозаси тўрини аниқ нишонга олди.
78. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Али Абдураҳмонов ўрнига Азиз Холмуродов, Нодир Абдураззоқов ўрнига Асадбек Собиржонов, Арихиро Сентоку ўрнига Аброр Саримсоқов тушди.
65. Иккинчи бўлимда икки жамоа ҳам ҳисобдан келиб чиқиб ўйнамоқда.
61. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Педро ўрнига Забиҳилло Ўринбоев, Шоҳмалик Комилов ўрнига Комилжон Тожиддинов, Игорь Габриел ўрнига Муҳаммадбобур Мўйдинов тушди.
59. ОКМКдан кескин ҳужум. Тўхтахўжаевнинг боши билан йўллаган зарбасини "лочинлар" кипери қайтарди.
49. Жияновнинг зарбасини Абдунабиев ушлаб олди.
46. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Гильерме Гедеш ўрнига Достон Абдулхаев тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!
45+2. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамовга сариқ карточка кўрсатилди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
41. "Навбаҳор"да голли вазият юзага келди. Педронинг зарбасини Ҳамидулло Абдунабиев қийинчилик билан қайтарди.
39. ГОЛ. Олмалиқда таблода 3:0 ҳисоби акс этмоқда фақат биринчи бўлим учун. Абдураҳмонов тўп учун курашда ғолиб чиқиб Ғиёсовга узатди, у эса Нодир Абдураззоқовни тўп билан таъминлади. Абдураззоқов жамоасининг учинчи голни урди.
31. Тейдининг зарбаси ноаниқ кетди.
28. ГОЛ. ОКМК кетма-кет иккинчи голни рақиби дарвозасига жойлади, бу сафар Арихиро Сентоку фаоллик кўрсатди, Рубен Санчес якуний нуқтани қўйди, 2:0
27. ГОЛ. Хуршид Ғиёсов эпчиллик билан рақиб ҳимоячиларини ортда қолдириб тўпни жамоадоши Али Абдураҳмоновга узатди. У эса имкониятдан фойдаланди.
18. "Навбаҳор" ОКМК дарвозаси олдида хавфли вазият яратди. Ғиёсов бугун фаол ўйнамоқда.
11. Муҳаммадали Ғиёсовнинг зарбасини ОКМК посбони қайтарди.
10. ОКМК футболчиси Саидафзалхон Аҳроров зарба йўллади. Ноаниқ.
8. Шоҳмалик Комилов олис масофадан омадини синаб кўрди.
6. ОГОҲЛАНТИРИШ. Муҳаммадали Ғиёсов, "Навбаҳор"
5. Хуршид Ғиёсовнинг зарбаси йўлига наманганлик ҳимоячилар ғов бўлди.
- Ўйин бошланди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди.
- Учрашув 18:00да старт олади.
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Comments