Latest news

19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  4 19:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  11 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   7 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  31 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0

Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция) News

Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Андижон" – "Шўртан" учрашуви бошланди.

СУПЕРЛИГА. 25-ТУР

"Андижон" – "Шўртан" 4:3

16.10.2025

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Расул Фозилов

Захира ҳаками: Музаффар Якубов

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Ғайрат Жўраев

AVAR: Шоҳруҳ Аъзамов

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Голлар: 1:0 – 5, Отабек Жўрақўзиев (Бектемир Абдуманнонов), 2:0 – 17, Усмонали Исмоналиев (Бектемир Абдуманнонов), 2:1 – 20, Пўлатхўжа Холдорхонов, 2:2 – 33, Дониёр Нарзуллаев (Абубакр Ризо Турдиалиев), 3:2 – 53, Усмонали Исмоналиев (Дамир Темиров), 4:2 – 60, Дониёр Абдуманнопов (пенальти), 4:3 – 63, Пўлатхўжа Холдорхонов

"Андижон": 31. Эржан Токотаев, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (14. Абдураҳмон Комилов, 52), 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 8. Шаҳзод Азмиддинов, 11. Отабек Жўрақўзиев (88. Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, 78), 18. Дамир Темиров (9. Саидумархон Саиднуруллаев, 78), 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Дониёр Абдуманнопов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 27. Кристиак Новак, 71. Бектемир Абдуманнонов 

Захира: 1. Элдор Адҳамов, 2. Абубакир Ашуров, 13. Сардор Азимов, 16. Абдураҳмон Абдуллаев, 21. Асадбек Ҳабибуллаев, 99. Муҳаммадали Усмонов

"Шўртан": 1. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 3. Шоҳжаҳон Султонуродов (4. Улуғбек Худойбердиев, 42), 6. Одил Абдумажидов, 8. Абубакр Ризо Турдиалиев, 9. Пўлатхўжа Холдорхонов, 10. Темур Мамасиддиқов, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 24. Дониёр Нарзуллаев, 55. Азиз Пирмуҳаммадов, 70. Миржалол Жумаев (15. Жўрабек Маннонов, 42),  76. Ислом Кенжабоев (17. Фарруҳ Мухторов, 78)

Захира: 35. Шерзод Абдураимов, 11. Жасур Ҳакимов, 14. Аброр Тошқўзиев, 19. Нуриддин Ҳасанов, 22. Сардор Саъдуллаев, 88. Диёр Асомиддинов

Огоҳлантириш: Дониёр Нарзуллаев (31)

Урилмаган пенальти: Дамир Темиров (26, дарвозабон)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


78. "Андижон"да икки, "Шўртан"да бир ўзгариш.

77. Ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

75. Ҳакам ВАР монитори орқали эҳтимолий пенальтини кўрмоқда. "Андижон" жазоланиши мумкин. Комилов қўполлик ишлатган бўлиши мумкин.

70. Темировнинг зарбаси ноаниқ.

63. ГОЛ! "Шўртан" ҳисобни қисқартирди! Холдорхонов Комиловнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, дублини расмийлаштирди!

60. ГОЛ! Дониёр Абдуманнопов пенальтини аниқ амалга оширди!

60. ВАР мониторида вазиятни кўрган бош ҳакам пенальти белгилади.

55. Жўрақўзиев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга ишора қилди.

53. ГОЛ! Исмоналиев иккинчи голини уриб, "Андижон"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

51. Холдорхоновнинг зарбаси Новакдан майдонни тарк этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

42. "Шўртан" таркибида икки ўзгариш.

41. Холдорхоновнинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади.

38. Жўрақўзиевнинг зарбаси ноаниқ.

36. Жўрақўзиевнинг жарима майдонидан йўллаган зарбасига "Шўртан" ҳимоячиси "блок" қўйди.

33. ГОЛ! Дониёр Нарзуллаев ҳисобни тенглаштирди – 2:2! "Шўртан" ярим ҳимоячисининг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, дарвозадан ўрин олди.

31. Нарзуллаев Абдуманноновни қоидабузарлик эвазига тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

28. Токотаев тўпга чиқишда қўпол хатога йўл қўйди, Новак тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

26. Дамир Темиров тепган пенальтини "Шўртан" дарвозабони Шоҳруҳ Эшбўтаев қайтарди!

24. "Шўртан" дарвозасига пенальти белгиланди. Дамир Темировга нисбатан Шоҳжаҳон Султонуродов фол ишлатди.

20. ГОЛ! Холдорхонов ҳисобни қисқартирди! "Шўртан" ҳужумчиси деярли 1 метр масофадан бўш дарвозани ишғол қилди.

17. ГОЛ! Исмоналиев тезкор қарши ҳужумда "Шўртан" дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқди ва аниқ зарба йўллади!

14. Ҳамиджонов Мамасиддиқовга нисбатан қўполлик ишлатди.

11. Мамасиддиқовнинг узатмасини Токотаев эгаллади.

10. "Шўртан" футболчисининг зарбасига аниқлик етишмади.

8. Исмоналиев зарбасини Эшбўтаев эгаллади.

5. ГОЛ! Жўрақўзиев чап қанотдан узатмани "Шўртан" дарвозасига тўғрилаб қўйди!

3. Марказда Тоировга нисбатан фол ишлатилди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Андижон" қизил, "Шўртан" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.


Rating:    

Comments

+1   
17 oct 20:04:42
JAHONGIR-707
65 минутгача шу мавсумда кўрган футболларим ичида энг зўри. Икки томонда ҳам ҳимоя йўқ, фақат ҳужум.
+1   
17 oct 19:55:51
uzb
Хеч қандай пеналти йуқ эди,шуртан химоячиси биринчи булиб тупга теканини павторларда қайта қайта курдек,аксинча артислик қилгани учун журақузиев деган соқолтойга кертечка курсатиш керак эди
+1   
17 oct 19:50:46
STENLESS..R
Андижон уйин 0 Шацкихдан Хамяковдан нимаси ортик бу сутакни олиб килганни....
+1   
17 oct 19:31:20
Ррр
Ппц кошмар . Андижонди уртасини кучайтирмаса булмайди. Бу нима деган гап? Шуртанди менсимасдан уйнаябдими ? Дарвозабон дабдала бугун . Ишкилиб бир нарса килиб олиб ютвосинда . Просто аут шатских.
   
17 oct 20:12:29
Saidjahon
Бу уйин барибир дуранг билан тугайдиганга ухшаяпти
   
17 oct 20:11:02
uzb
Судия Андижон формасини кейиб олсаям буловуради,100% Андижонга ён босиб уйини бошқарябди
   
17 oct 19:22:20
Muxammadumar Inomjonov
Penaltiyda qattiqroq tepsa toʻpni bowi ogʻridi deb oʻylawamikin bizni fudbolchilar
   
17 oct 19:13:19
Bukhoriy
Зўр ўйин бўляпти. Бетараф мухлис кўрадиган ўйин бўляпти.
   
17 oct 19:06:41
Kane 010 Kane 010
Temirov XEZALAK
   
17 oct 19:03:55
Kane 010 Kane 010
Temirov o'lik kim olib kegan vabshe Pro liga bob o'yinchi nimasi yaxshi
   
17 oct 18:57:31
David Terezege
Sunnatilla Xamidjonov etar endi xar uyin gol olib kelyaptiyu
Abduvoxid Gulomovni chiritmasdan foydalanish kerak bizningcha
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика