Latest news

13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  2 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  3 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  47 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  6 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  4 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  13 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0

Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима? News

Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?

Бугун Суперлигада 4-тур баҳслари старт олади.

Ортда қолган 3та тур давомида клубларимиз фойдаланган формаларга эътибор қаратдик.

ПФЛ мавсумдан олдин ҳар бир клубимизнинг уй ва сафар формаларини тақдим этди. Дастлабки учта турда фақатгина 5та клуб уй ва сафар формаларидан фойдаланди холос. Булар "Навбаҳор", "Динамо", "Қизилқум", "Сўғдиёна" ва "Металлург".

9та клуб эса уйда ҳам, сафарда ҳам бир хил рангли формаларда майдонга тушди. Баъзи клубларда иккинчи форма ҳали ҳам етиб келмаган бўлиш эҳтимоли катта. Баъзи клубларда сафар формалари бор, аммо ранги мезбон формасига ўхшаш бўлгани боис бошқа футболкада майдонга тушган бўлиши мумкин.

"Насаф" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси кўк)
"Олимпик" фақат оқда ўйнади (сафардагиси қизил)
"Пахтакор" фақат оқда ўйнади (уйдагиси кўк)
"Бунёдкор" фақат кўкда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Нефтчи" фақат сариқда ўйнади (сафардагиси яшил-оқ)
ОКМК фақат оқда ўйнади (сафардагиси кўк)
"Андижон" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Локомотив" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Сурхон" фақат сариқда ўйнади (сафардагиси кўк)

П.С. Бироз аввал ПФЛ 4-турда клублар фойдаланадиган формаларни эълон қилди. Унга кўра "Локомотив" мавсумда илк бор оқ рангли футболкада ўйнайди. "Насаф" ҳам биринчи марта кўк рангли либосда майдонга тушади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика