Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?
03 dec 09:55
News
Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?
2025 йилги мавсум Суперлигада энг ёш футболчиси "Бунёдкор"нинг 2009 йилда туғилган ярим ҳимоячиси Миркомил Муродов бўлди. У 15 ёш, 11 ой, 26 кунлигида "Хоразм"га қарши ўйинда майдонга тушди. Кейинги ўриндан "Бухоро" ярим ҳимоячиси Озодбек Ражабов жой олди. Тўптепар 16 ёш, 7 ой, 27 кунлигида охирги турда "Сурхон"га қарши ўйинда ҳаракат қилди. Рўйхатда Аюбхон Мухторов ("Қўқон-1912", 17 ёш, 6 ой, 15 кун), Беҳруз Каримов ("Сурхон", 17 ёш, 7 ой, 1 кун), Камронбек Юсупов ("Сурхон", 18 ёш, 1 ой, 8 кун) каби футболчилар ҳам борлигини айтиб ўтиш мумкин.

Энг ёши катта футболчи "Хоразм" дарвозабони Сардор Қобулжонов қайд этилди. Тажрибали кипер 38 ёш, 9 ой, 19 кунлигида элитада ўйнади. Қобулжонов ўтган мавсумда 11 та ўйинда дарвозасидан 16 та гол ўтказди ва 3 та баҳсда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Иккинчи поғонада Баҳодир Насимов ўрин эгаллади. Ҳужумчи 38 ёш, 4 ой, 27 кунлигида Суперлигада майдонга тушди. Учинчи ўринни "Насаф" легионери Драган Черан ўзиники қилди. Футболчи 38 ёш 1 ой, 23 кунликда Суперлигада охирги турда майдонга тушди. Черан шу ёшда бўлишига қарамай Суперлигада 30 та ўйинда 8 та гол, 4та ассист амалга оширди. Бундан ташқари Станислав Андреев ("Сўғдиёна" 37 ёш, 6 ой, 24 кун), Марко Станоевич ("Динамо", 37 ёш, 6 ой, 24 кун), Мирзоҳид Ғофуров ("Навбаҳор", 37 ёш, 3 ой, 7 кун) каби номлар ҳам бор.

Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Comments