Latest news

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  1 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

Суперлига. 18-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси News

Суперлига. 18-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 16-сентябрь санасида Суперлига 2024-йилги мавсумнинг 18-тури якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 10 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. "Пахтакор" - "Нефтчи" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

"Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувининг 24-дақиқасида мезбонларнинг 9-рақамли футболчиси фарғоналикларнинг 11-рақамли аъзосига қарши қўполлик ишлатди. Гарчи у тўпга ҳаракат қилган бўлса-да, ўзини тўхтата олмагани боис рақибининг оёғига жиддий зарба бермади. Бош ҳакам Темур Тўхтасинов футболчига сариқ карточка кўрсатди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

2-вазият. "Пахтакор" - "Нефтчи" қарама-қаршилиги: баҳсли пеналти.

"Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувининг 85-дақиқасида мезбонларнинг 5-рақамли футболчиси узоқдан зарба берди. Тўп эса йўл-йўлакай меҳмонларнинг 4-рақамли футболчисининг қўлига тегди. Бош ҳакам Темур Тўхтасинов баҳсни давом эттирди, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга аралашмай тўғри қилган. Ҳимоячи тўпга қўли билан ўйнамаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

3-вазият: "Навбаҳор" - "Насаф" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Навбаҳор" - "Насаф" учрашувининг 63-дақиқасида мезбонларнинг 17-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонига яқин жойда зарба йўллади. Тўп эса меҳмонлар ҳимоячисига тегди ва йўналишини ўзгартирди. Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев тўп қўлга тегмади, деган хулосага келди ва учрашувни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатни текширган ва ҳимоячи тўпни танаси билан қайтарганини кўриб чиққан. Комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.

4-вазият. "Динамо" - "Бунёдкор" тўқнашуви: меҳмонларнинг голи.

"Динамо" - "Бунёдкор" учрашувининг 50-дақиқасида меҳмонлар мувозанатни тенглаштирди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев мазкур ҳолатда ўйиндан ташқари ҳолат ёки фол қайд этилмаганини ва гол тоза урилганини қайд этди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР офсайд йўқ эканини текширган. Шунингдек, ҳужумчи ҳимоячига нисбатан ўйин қоидасини бузмаган.  Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

5-вазият. "Динамо" - "Бунёдкор" тўқнашуви: мезбонларнинг ҳисобга олинмаган голи.

"Динамо" - "Бунёдкор" учрашувининг 79-дақиқасида меҳмонлар рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ иккинчи ёрдамчи ҳакам офсайд борлигини маълум қилди ва бош ҳакам Аскер Нажафалиев голни инобатга олмади.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳужумчи рақибидан илдамлаб кетган. ВАР офсайд чизиғини чиза олмаган. Боиси, ўйиндан ташқари ҳолат учун жавобгар техникада носозлик кузатилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

6-вазият. "Андижон" - "Локомотив" қарама-қаршилиги: баҳсли пеналти.

"Андижон" - "Локомотив" учрашувининг 12-дақиқасида мезбонларнинг 21-рақамли футболчиси меҳмонларнинг 15-рақамли вакили билан тўп учун курашди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев ҳолат пеналти учун етарли эмас, деб ҳисоблади ва баҳсни давом эттирди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи тўп учун ўйнаган ва ўйин қоидасини бузмаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

7-вазият: "Андижон" - "Локомотив" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Андижон" - "Локомотив" учрашувининг 45-дақиқасида мезбонлар бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Тўпни эса меҳмонлар ҳимоячиси қайтарди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев ҳимоячи қўл билан ўйнамаганини маълум қилди ва учрашувни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи тўп учун ҳаракат қилган. Пеналти белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.

8-вазият. "Олимпик" - "Металлург" қарама-қаршилиги: баҳсли пеналти.

"Олимпик" - "Металлург" учрашувининг 43-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди. Бурчак зарбасидан сўнг бекободликларнинг 25-рақамли футболчисига номинал мезбонларнинг 8-рақамли вакили қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов дастлаб учрашувни давом эттирди. ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери нуқтага ишора қилди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган. Бу каби ҳолларда пеналти белгиланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

9-вазият. "Олимпик" - "Металлург" қарама-қаршилиги: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Олимпик" - "Металлург" учрашувининг 83-дақиқасида номинал мезбонлар қулай вазиятга эга бўлди. Дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган 64-рақамли футболчисини меҳмонларнинг 24-рақамли вакили зарарсизлантирди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов учрашувни давом эттирди ва пеналти белгиламади, ВАР ҳам унинг қарорини тасдиқлади. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузмаган. У тўп учун ҳаракат қилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

10-вазият. ОКМК - "Сурхон" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

ОКМК - "Сурхон" учрашувининг 16-дақиқасида меҳмонларнинг 19-рақамли футболчиси олмалиқликларнинг 15-рақамли аъзосига қарши эҳтиётсизлик оқибатида жиддий қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов футболчига қизил карточка кўрсатди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан кескин тарзда қўпол ҳаракат қилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

Rating:    

Comments

   
19 sep 13:31:25
Мирзохон
Ҳалиги гап борку, қози бобо сизлар нима десангиз ҳам қонунга тўғри келади а?
   
19 sep 10:17:11
Abdugaffar Abdullayev
Қарға Қарғани кўзини чўқимайди бизни Хакамлар энг зўри Равшан бошчилигида.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика