Latest news

00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  16 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  6 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  26 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10

Суперлига. 14-тур лауреатлари News

Суперлига. 14-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Металлург" бу тур Тошкент вилояти дербисида АГМК меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Бекободликлар посбони шу куни яхши ўйнади ва рақибларнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришди. Шу боис "Металлург" посбони Акмал Ортиқов championat.asia сайти талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Навбаҳор" бу тур Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди. Самвел Бабаян жамоаси шу куни мезбонларга деярли ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олишига мажбур бўлди. Championat.asia сайти талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши мураббийи Самвел Бабаян бўлди.



Бу турда "Металлург" ярим ҳимоячиси Дамир Темиров АГМК билан баҳсда бурчак тўпини тўғри дарвозага жойлаб қўйди ва тур голи муаллифига айланди. 







"Олимпик" ҳужумчиси Русланбек Жиянов "Сурхон"га қарши баҳсда шунчаки ажойиб ўйнади ва иккита гол урди. Бундан ташқари айнан унинг ҳаракатидан кейин термизликлар посбони қизил карточка олди. Шу тариқа, Русланбек Жиянов championat.asia талқинига кўра 14-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 



 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика