Latest news

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  0 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

Суарес, Каванига қарши ўйин, энг яхши кўрган байрами, футболчиси, жамоаси ҳақида - Жасур Яхшибоевдан интервью News

Суарес, Каванига қарши ўйин, энг яхши кўрган байрами, футболчиси, жамоаси ҳақида - Жасур Яхшибоевдан интервью

"Pressball" нашри Беларусь чемпионатининг энг яхши "снайпери" билан блиц савол-жавоб ўтказди.

Ўзи борган энг яхши жой ҳақида

Доҳа - Қатар пойтахти. Шу жумладан Дубай ҳам. Балки у ер дунёдаги энг яхши жойдир. Ўта замонавий, осмонўпар ва чиройли бинолар жуда кўп. "Пахтакор" билан Осиё чемпионлар лигаси доирасида, ундан ташқари, Олимпия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун у жойларга борганман. Аммо  мен учун энг зўр жой барибир Тошкент бўлиб қолади.

Энг яхши кўрган фильми

Киносевар эмасман. Уйда бўш вақт бўлганида футбол кўраман. Умуман олганда фантастик кинолар кўриб тураман. Масалан, Марвелни. Том Круз ва Жонни Депп севимли актёрларим.

Энг яхши кўрган овқати. Бу ерда катта эҳтимол билан ош номи айтилса керак

Албатта. Ош ва қўй гўштидан қилинадиган овқатга бизнинг Ўзбекистонда майиз ҳам қўшилади. Энг устига қази солинади. Бу овқатни эса помидор ва бодрингдан қилинган салатсиз тановул қилиш қийин. Ўзбекистонда ҳар пайшанба ош қилиш анъанаси бор. Беларусда эса картошкадан шундай овқат қилишади.

Энг яхши кўрган қўшиғи

Ўзбек қўшиқларини эшитаман. Шохруххон, Муниса Ризаева. Улар севги ҳақида куйлашади. Арабча қўшиқлар ҳам эшитиб тураман. "Энергетик" кийим алмаштириш хонасида Айк Мусаханян французча рэп қўшиқларни қўйиб қўяди. Тушунмайман, лекин эшитавераман.

Энг яхши кўрган байрами ҳақида

Туғилган куним ҳам янги йил ҳам эмас. Яқиндагина ўтиб кетган Рамазон ойи. Қурбон Ҳайит ҳам. Булар мусулмонларнинг энг чиройли байрамларидир. Баҳорнинг энг яхши байрами Наврўзни ҳам қўшиб кетаман.

Энг яхши кўрган рақами

24. Чунки 24 июнда таваллуд топганман. Шунингдек, 7. Либосимга шу рақамни танлаганман. 7, 9 ва 10-рақамлар жуда ёқади. Ўзбекистонда 9 ва 22-рақамли либосларда ўйнаганман.

Эрталаб ёки кечки пайт?

Кечки пайт. Ухлашни ёқтираман. Эрталабки 8.30да машғулот қилиш жуда қийин. Ярим йилдан бери шу ердаман, шу сабабли бунга ўрганиб ҳам қолдим. Ўзбекистонда эса машғулотлар доимо кечки пайт бўлади. Чунки кундузи иссиқ одамни ёндириб юбораман деб туради.

Уйда бўлиш ёки кўчани сайр қилиш?

50га 50. Бу машғулотдан чарчашга боғлиқ.

Йилда энг яхши кўрадиган пайт

Ёз. Чунки жуда иссиқ бўлади. Чўмилиб, қуёшда қорайса бўлади. Кўчада футболка, шортикда юрамиз. Ўзбекистонда ёзда ҳаво ҳарорати 50 градусдан ҳам ошиб кетади.

Севимли жамоа

"Барселона". Гвардиола даврида ушбу жамоага эътиборим ошган. У "Барселона"ни ўзгача услубга олиб ўтган. Менимча Месси ҳам айнан Гвардиола даврида шундай юлдуз даражасига етишган.

Севимли футболчиси

Месси фақатгина менинг энг яхши кўрган футболчим эмас. Шунингдек, "Манчестер Сити" футболчиси Рияд Махрез ҳам "Боруссия" вингери Жейдон Санчонинг ҳам ўйинлари ёқади.

Севимли спортчиси

Муҳаммад Али. У одам сифатида ҳам барчага намуна. У мусулмон ва айнан унинг гапларидан кейин кўплаб инсонлар шу динга ўтишмоқда.

Ўзбекистондан ташқари севимли терма жамоа

Испания. Сўнгги вақтларда терма олдингидек ўйнай олмаяпти. Иньеста ва Хави даврида менга шу терма ёқиб қолган. Ўшанда Испания ҳам Европа ҳам жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Бунгача Германия термаси ёқарди. Уларда услуб бошқача. Тартиб, схема, майдондаги жараён ҳам.

Ҳайратда қолдирган стадион

Қатардаги "Ал Садд" стадиони. Ушбу мамлакатда ҳаво ҳарорати доимо иссиқ бўлишини барча яхши билади. Шу сабабли стадионнинг ичига ва ҳар бир параметрига кондиционерлар ўрнатилган. Майдонга чиқишингиз билан совуқ ҳавони ҳис қиласиз. Агарда футболканинг ўзида югурмай турсангиз, албатта совқотиб қоласиз! Сиғим эса унчалик катта эмас - 15 минг мухлисга мўлжалланган. Қатардаги кўпчилик инсонга футбол қизиқ эмас. Беларусда эса Минскдаги "Динамо" ва "Борисов-Арена" чиройли.

Ўзингиз қатнашган энг яхши ўйин

2018 йили Марокаш ва Уругвай термасига қарши ўртоқлик ўйини. Қандай футболчилар бўлган-а! Уругвайга қарши ўйинда Суарес, Кавани ва Годин Марокашда эса Ҳакими, Буфал, Зийеч каби супер юлдузлар бўлганди. Сенегалга қарши ўйинда эса Мане захирада қолдирилганди.

Севимли ибора

Ҳеч қачон таслим бўлманг. Қийин онлар ҳаммада бўлади. Буни енгиб ўтиб, олдинга интилиш керак. Ҳар кун, ҳар дақиқада нималарга қодир эканлигингни исботлаб бориш керак. Нимани истасанг, шунга эришишинг шарт.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика