Latest news

19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  56 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  10 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  6 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  14 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  50 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Students Cup. Фарғона политехника институти жамоаси мавсумолди тақдимот маросими ўтказди News

Students Cup. Фарғона политехника институти жамоаси мавсумолди тақдимот маросими ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887 сонли Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида худудларда ёшларни спортга кенг кўламда жалб этиш, хусусан футбол спорт турининг оммавийлигини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун Фарғона политехника институтининг футбол жамоаси мавсумолди тақдимот маросимини ўтказди. Маросимда институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, техника фанлари доктори Зоҳидбек Хамроқулов, Фарғона футболи фахрийлари - Абдусамад Дўрмонов, Сергей Лебедев, Диёрбек Ирматов ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Жорий мавсум олдидан турли мусобақаларда ўз олдига совринли ўринларни мақсад қилиб қўйган институт жамоасининг мавсумолди тақдимот маросими кўтаринки руҳда ташкил этилди. Маросим давомида сўзга чиққан мутассадди раҳбарлар Фарғона политехника институти футбол клубига мавсум давомида омад ва ғалабали онлар ёр бўлишини, хусусан Республика олий таълим муассасалари футбол жамоалари ўртасидан ташкил этиладиган Students Cup мусобақасида ғолибликни қўлга киритишларига тилак билдирдилар.


Жамоа аъзолари: 

1.Шоядбек Сирожиддинов, 2.Давронбек Раҳмоналиев, 3.Озодбек Йўлдашалиев, 4.Нурмуҳаммад Адҳамжонов, 5.Жаҳонгир Маматмусаев, 7.Акмал Муҳаммаджонов, 8.Шукур Жумабоев (С), 10.Талабжон Тўйчиев, 12.Исломбек Сайдуллаев, 17.Миржалол Анваров, 19.Исломбек Абдуназаров, 20.Фирдавс Назиртошев, 22.Аббосбек Тўйчиев, 23.Оятулло Эргашев, 27.Файзиддин Абдуманнопов, 70.Умиджон Алижонов, 77.Муҳаммадризо Юсупов.

Бош мураббий: Жасурбек Хамроқулов.


Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун махсус


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика