Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  12 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Стевица Ристич: “Бунёдкор”да кам ўйнаганимдан афсусланаман” News

Стевица Ристич: “Бунёдкор”да кам ўйнаганимдан афсусланаман”

Бир пайтлар Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида фаолият олиб борган македониялик Стевица Ристич футболчилик фаолиятини якунлаганидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак.

Ристич футболчилик фаолиятини 2 йил олдин якунлади. Биз Стевица билан боғланиб у билан “Бунёдкор”даги дамлар тўғрисида суҳбатлашдик.


- “Бунёдкор” жамоасида кўп вақт фаолият юритмагансиз. Ушбу жамоани ҳозир ҳам эслаб турасизми?

- Мен “Бунёдкор” жамоасида 9 ой фаолият олиб борганман. Бу давр ҳаётимдаги энг яхши давр бўлган. “Бунёдкор” фантастик жамоа бўлган, ажойиб дўстлар, мураббийлар штаби ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ажойиб бўлган. Биз ажойиб ўйинлар кўрсатар эдик. “Бунёдкор” жамоаси таркибида кўплаб голлар урганман. Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлганмиз.Жуда ҳам ажойиб дамлар бўлган.

- ОЧЛ ярим финал босқичида “Поханг Стилерс” жамоаси таркибида “Бунёдкор” жамоасига қарши майдонда тўп тепгансиз. Ўша учрашувда эслай оласизми?

- Албатта, ўша учрашув энг ажойиб бўлган. Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда 1:3 ҳисобида “Бунёдкор” жамоасига мағлубиятга учрагандик. Уйимизда эса 3:0 ҳисобида “қалдирғочлар”ни мағлубиятга учратганмиз. Ўша ўйиннинг сўнги дақиқасида Виктор Карпенка дарвозамизни ишғол қилганди ва учрашувни бошқариб борган бош ҳакам жамоаларни 15 дақиқадан иборат 2та қўшимча бўлимларга таклиф қилганди. Ўшанда “Бунёдкор” жамоаси дарвозасини ишғол қилганман. Шундан сўнг, ярим финал йўлланмасини қўлга киритганмиз. Ўша пайтда “Бунёдкор”да ажойиб жамоа бор эди. Бош мураббий Луиз Фелиппе Сколари, дунё таниган юлдуз Ривалдо ва яна бир нечта тажрибали футболчилар “Бунёдкор”да тўп тепишган. Шунинг учун уларга қарши жуда ҳам қийин баҳсни ўтказганмиз. Бу менинг фаолиятимдаги энг ёрқин дамлар бўлган.

- Ҳозир ҳам “Бунёдкор”да сиз билан бирга тўп тепган футболчилар билан алоқадамисиз?

- Албатта, алоқадаман. Виктор Карпенко, Сервер Жепаров, Анзур Исмоилов билан суҳбатлашиб турамиз. Миржалол Қосимов билан гаплашмаганимга анча бўлди.

- “Бунёдкор” жамоасида фаолият олиб борган пайтингиз қанча маош олар эдингиз?

- Бу ҳақида гапира олмайман.

- “Бунёдкор” жамоаси сафидаги илк ўйинингизни эслай оласизми?

- Ҳа, “Бунёдкор” таркибида илк учрашувни “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказганман ва рақиб дарвозасини ишғол қилганман. Ушбу ўйинда ғалаба қозонганмиз. Биринчи ўйинда гол уриб ғалаба қозонганимдан хурсанд бўлганман.

- Қайси клуб фаолиятингизда ўчмас из қолдирган?

- “Бунёдкор” ва “Сувон Самсунг” жамоалари фаолиятимда ўчмас из қолдирган.

- Нима учун мана шу икки клуб?

- Ушбу жамоаларда фаолият олиб борганимдан жуда ҳам хурсандман. Бу жамоаларда ажойиб ўйин кўрсатганман. Оилам ҳам бахтиёр бўлган. Кўп ўйинларда иштирок этганман ва рақиблар дарвозасини кўп бор ишғол қилганман. Барчаси ажойиб бўлган. Тошкентда жамоасида кам вақт фаолият олиб борганман. Бундан афсусдаман. Чунки, “Бунёдкор”да узоқ вақт фаолият юритишни истаганман.

- “Бунёдкор” ОЧЛда ўйнаган пайтда сиз жамоа рўйхатидан тушиб қолгандингиз. Ўшанда бош мураббий Луиз Фелиппе Сколари эди. Нима учун бундай бўлган?

- Ўшанда Сколари менинг ўрнимга Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячисини рўйхатга киритганди. У мураббий, мен уни ҳурмат қиламан. “Бунёдкор”да ўз ўйинимни кўрсатиб хато қилганини исботлаганман.

- Айни дамда нималар билан бандсиз?

- Фаолиятимни якунлаганимдан сўнг оилам билан дам оляпман.

- Мураббийликка лицензиясига ўқиганмисиз?

- Ўқиганман, ҳозирча менда про лицензияси йўқ. Тез орада уни ҳам қўлга киритаман.

- Бирорта жамоада ишлаяпсизми?

- Йўқ, ҳозирча дам бироз дам олмоқчиман. Кейинчалик имкон туғилса бирор бир жамоада ишлашим мумкин.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика