Latest news

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  0 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  10 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  15 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  14 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  17 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Сречко Катанец: "Сурия тўқсон дақиқа ҳимояланди. Қандай гол уришни била олмадик" News

Сречко Катанец: "Сурия тўқсон дақиқа ҳимояланди. Қандай гол уришни била олмадик"

Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон - Сурия (0:0) учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб Катанец, ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Натижадан қониқмадим. Бутун ўйин давомида ҳужумлар қилавердик, аммо гол ура олмадик. Йигитларга ҳеч нарса дея олмайман. Сурия 90 дақиқа ҳимояланди. Қандай гол уришни била олмадик. Бошқа айтадиган гапим йўқ.

- Бугун Элдор йўқ эди. Терма жамоангизнинг асосий ўйинчисиз ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Элдор энг муҳим ўйинчимиз эди. У Ўзбекистон термасига келганимдан бери 10-15 та гол урди. Элдор ҳар сафар жамоага кўпроқ нарса бераверарди. Жамоада энг зўр ҳужумчингиз бўлмаса, доим қийин бўлади. Бундай мусобақаларда Элдорсиз муаммоларга дуч келишимиз аниқ эди. Аргентина ҳам Месси бўлмаса умуман бошқа жамоага айланади. Бизда ҳам ҳолат шундай.

- Бешта ҳимоячи билан ўйнаш режаси қанчалик ўзини оқлади?

- Режа жуда зўр ўхшади. Бешта ҳимоячи билан ўйнамадик. Учта ҳимоячи ва иккита латераль эди.

- Сурия терма жамоаси кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Мен рақиб бунчалик зич ҳимояланишини кутмагандим. Бу ноқонуний эмас, албатта. Сурия терма жамоаси шунчаки бункер қурди. Сиз рақиб қандай ўйнаса, шунга мослашишингиз керак. Ҳимоявий ўйнаш айб эмас. Тажрибамда кўп ўйинларни шу тарзда ютқазганман.

- Биринчи турдан сўнг гуруҳдаги вазият ҳақида фикрингиз қандай? Иккинчи турда Ҳиндистонга қарши ўйин ўтказасиз. Бу ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Нормал фикрдаман. Уларни мағлуб қилишимиз керак. Мен баъзан атрофдан терма жамоалардаги муаммолар ҳақида ҳар хил гаплар эшитиб қоламан. Кимнидир танқид қилишдан олдин унинг ҳолатини билишимиз керак. Сизнинг саволингизни эса тўғри тушундим. Ҳиндистонни мағлуб қилишимиз керак. Майдонда футболчилар ўйнашади ва гол уришни улар уддалашлари лозим.

- Сиз терма жамоа ичидаги муаммо деганда Ўзбекистон терма жамоасидаги муаммо ҳақида гапирдингизми?

- Мен умумий қилиб айтдим. Бизда ҳаммаси яхши.

- Биринчи ўйин жуда муҳим дедингиз. Устунлик қилган бўлсангиз ҳам ғалаба бугун қозона олмадингиз. Бу жамоага руҳан таъсир қилиши мумкинми?

- Йўқ, таъсир қилмайди. Бизда ҳаммаси яхши. Бир очкони қўлга киритдик.

- Бугунги ўйиндаги ҳужумчиларнинг ўйинидан қониқдингизми? Бутун ўйин давомида икки марта аниқ зарба бера олдик. Масалан, нега Сергеевга кеч имконият берилди?

- Бизда ҳужумчилар билан муаммо бор, гол уришда қийналяпмиз. Муаммо фақат ҳужумчиларда эмас. Тўп билан секин муомала қиляпмиз, бироз тезкорроқ ҳаракат қилиш керак. Шундагина, бўш зоналар очиб, гол уришимиз мумкин бўлади.


Жалолхон Иноғомхўжаев ёзиб олди

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика