Latest news

18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  5 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  7 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  11 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14

Сречко Катанец: "Швеция билан ўйинда кўпроқ ижобий, камроқ салбий нарса кашф қилмоқчиман" News

Сречко Катанец: "Швеция билан ўйинда кўпроқ ижобий, камроқ салбий нарса кашф қилмоқчиман"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида машғулотларни давом эттирмоқда.

Бош мураббий Сречко Катанец Швеция билан ўйинга тайёргарлик ҳақида ЎФА матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди. 

"Ҳаммаси ажойиб. Мен ЎФАга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Боиси ташкилотчилик жараёни жуда ҳам аъло даражада. Ўйинчилар ўз ишлари билан банд. Бизда бошқа муаммо йўқ. Фақат Жавоҳир Сидиқовнинг жароҳатидан бироз ташвишланмоқдаман. Ўйлашимча у тез орада сафга қайтади. Ўйинга тайёрмиз. Швецияга бўлган парвозимиз узоқ кечди, дея оламан. Шу боис кеча футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди. Ўйингача барчаси ўз изига тушиб кетади. 

Мен ҳали ўйинчиларнинг умумий ҳолатининг 5 фоизидан ҳам хабардор эмасман. Ўртоқлик учрашувлари айнан шунинг учун ташкил қилинмоқда. Мана шундай баҳслар орқали уларнинг қандай формадалиги, ҳолати билан танишамиз. Бизни жуда қийин беллашув кутмоқда. Умид қиламанки, эртанги учрашувдан ўзим учун кўпроқ ижобий, камроқ салбий нарсаларни кашф қиламан. Машғулотлар эмас, ҳақиқий ўйин бизнинг қандайлигимизни кўрсатиб беради",- дейди Катанец. 


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика